Ro‘yxatga qo‘shildi
4 /5
5250 so'm
Abduqayum Yo‘ldosh
Пуанкаре (ҳикоялар, қисса, суҳбат)

Мазкур тўпламга муаллифнинг турли йилларда ёзилган, ҳали китоб ҳолида чоп этилмаган асарларидан бир қисми саралаб олинди. Қаҳрамонлар турли-туман. Шунга кўра сиз ҳикоялардаги турфа тақдирлар, воқеа-ҳодисаларга рўбарў бўласиз. Оддий инсонларнинг кутилмаган кечмишлари, маслак, мақсадлари, мароқли саргузаштлари гувоҳига айланасиз. Уларнинг дунёқараши, нуқтаи назари ва фикрларига шўнғийсиз. Китобдан жой олган қисса ҳам худди ҳикоялар каби чуқур таассурот қолдиради. Муаллиф билан уюштирилган суҳбат эса кўплаб саволларингизга ойдинлик киритади деб ўйлаймиз.

- /5
4500 so'm
Муҳаббатнома (муҳаббат ҳақидаги энг сара шеърлар)

Қўлингиздаги китоб ўтган аср муқаддимасида Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон нафаси билан жонланиб, шакллана бошлаган ва бугун тараққиёт палласига кирган янги давр шеъриятига тааллуқли ўзбек шоирларининг муҳаббатга бағишланган шеърларидан тузилган. Тўпламдаги ҳар бир шеър ҳаётингиз давомида сизнинг ва сиздан кейин фарзандларингизнинг умр ҳамроҳи бўлиб қолишини тилаймиз.

- /5
21000 so'm
Ernst Begmatov , Abduvahob Madvaliyev
Ўзбек тилининг имло луғати

Ўзбек тилининг катта ҳажмли (65000 сўзли) имло луғати нашр этилганидан бери 35 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Бу орада ўзбек тили лексикасида, бир қатор сўзлар имлосида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Мазкур имло луғати ана шу каби ўзгаришларни ҳисобга олиб тузилган, аввалги имло луғатига нисбатан сўз ва терминларни кенгроқ қамраб ­олган. Луғат таълим тизимининг барча бўғинларидаги ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга, оммавий ахборот воситалари ходимларига, нашриётлар муҳаррирларига, умуман, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

- /5
6750 so'm
Abdulla Qodiriy
Ўткан кунлар

Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчиликлар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир холдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим. Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

- /5
17100 so'm
Chingiz Aytmatov
Танланган асарлар

Улуғ қирғиз адибининг аксарият асарларини ўз она тилимизда анчадан буён мутолаа қилиб келамиз. Қўлингиздаги китобда эса унинг барча қиссалари бир муқова остида илк бора жамланди ва улар ёзувчининг ўзи тартиб бергандек жойлаштирилди. Бундан ташқари, Айтматов даставвал ёзганидан ўттиз бир йил ўтиб салмоқли бир боб қўшган “Юзма-юз” қиссаси ўзбек тилида биринчи марта тўлиқ ҳолда китобхонга тақдим этил­япти.

- /5
8100 so'm
Erkin Vohidov
Тўла асарлар тўплами. 1-жилд. Баҳор таровати

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Тўла асарлар тўплами” саккиз китобдан таркиб топади. Шундан тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи ижод намуналаридан иборат: “Баҳор таровати”, “Ёз ҳарорати”, “Куз саховати”, “Қиш ҳаловати” деб номланди. Улар, асосан, шеърлар, достонлар, драма ва баъзи таржималардан тузилди. “Қалб садоқати”, “Эрк саодати” деб аталган икки жилд мақолалар, баҳслар, адабий ўйлар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар ва “Дил тубига чўккан лаҳзалар” китобидан ўрин олган ҳикматли ёдномалардан иборат. Ўзбек таржима санъатида ўзига хос мактаб соҳиби бўлган устоз шоирнинг яхлит таржималари икки жилддан иборат бўлиши кўзда тутилмоқда: 7-жилд улуғ олмон адиби Йоҳан Вольфганг Гётенинг машҳур “Фауст” асари, 8-жилд эса улуғ француз адиби Виктор Гюго, беназир рус шоирлари Александр Блок, Сергей Есенин, Михаил Светлов асарлари таржимасидан тузилди. Ҳамиша халқ, Ватан, миллат дарди билан елкадош ҳол­да огоҳ дил билан яшаган сермаҳсул шоиримизнинг “Асарлар”и яна бир карра азиз ўқувчиларнинг қалбидан ва китоб жавонидан муносиб ўрин олади, деб ишонамиз.

- /5
4000 so'm
Abdurasul Abdullayev
Дақиқа қадри. 1-китоб

Инсон ақли ва тафаккури жамики муаммоларни ечишга қодир. Бизнинг бутун қадр-қимматимиз, куч­-қудратимиз — билимдонликдадир. Айнан шу фикрларимиз бизни камолотга элтувчи йўл бўлиши лозим. «Заковат» интеллектуал ўйинининг асл мақсади ҳам шу. Қисқа вақт ичида ўз телетомошабинларининг диққат-эътиборини қозонган ушбу кўрсатув — бугун ҳар бир ўзбек хонадонининг азиз меҳмони. Телебошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг муаллифлиги остида нашр қилинган “ДАҚИҚА ҚАДРИ” номли ушбу китоб 1001 савол ва унинг 1001 жавобидан иборат. Шунингдек, китобда «Заковат» интеллектуал ўйини ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Китоб барча таълим муассасаларида «Заковат» ўйинларини ташкил этишда, ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини оширишида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Юртдошларимизнинг қизиқарли мактублари, ижод намуналари, савол ва жавобларидан иборат ушбу китоб барчангизга манзур бўлади, деган умиддамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

- /5
4000 so'm
Onore de Balzak
Горио ота

«Горио ота» романидаги воқеа Реставрация даврида бўлиб ўтади. Буржуазия дунёсининг қонунлари шафқатсиз. Бу жамиятда одамнинг қадр-қиммати қанча даромад келтиришига қараб белгиланади. Горио ота капиталист бўлганда ҳамма унга хушомад қиларди, давлат, бойлик қўлдан кетиб, у майда буржуа даражасига тушиб қолгач, ҳамма уни унутади. Горио азоб-уқубатда ўлиб кетади, ҳатто қизлари ҳам оталарининг ўлимига келмайди. Ёзувчи «Горио ота» романида оиланинг барбод бўлишини, инсоннинг энг эзгу ҳис-туйғуларининг секин-аста емирилишини кўрсатади.

5 /5
2000 so'm
Artur Konan Doyl
Оққа қизил билан

Ушбу асарда ўзларини тақводор, эътиқодли деб ҳисоб­лаган мормонларнинг асл қиёфаси кўрсатила­ди. Улар динни пеш қилиб Люсини севгилисидан ажратиб, унинг ўлимига сабаб бўладилар. Натижада севгилиси Жефферсон қолган умрини қотиллардан ўч олишга бағишлайди ва ниятига етади. Ўйлаймизки, мазкур китоб машҳур изқувар Шер­лок Холмс ҳақидаги ҳикояларни севиб ўқийдиган мух­лисларга манзур бўлади.

- /5
4000 so'm
Tursunoy Sodiqova
Kelinlik ilmi

Ushbu kitobda qizlarni oilaviy hayotga tayyorlash va kelinlik fazilati qadriyat darajasiga ko‘tarilib yoritib berilgan. Bu kitobni mutolaa qilish barobarida har bir yangi hayot boshlayotgan, farzandlarini uy-joyli qilayotganlar ko‘plab ibratli tavsiyalarni o‘zlariga singdirib olishlari, qanday qilinsa to‘g‘ri yo‘ldan borish mumkinligini, oila mustahkamligi zamirida nelar borligi xususida bilim olishlari mumkin bo‘ladi. Ushbu kitob barcha ayollarimizga birdek manzur bo‘ladi degan umiddamiz.

- /5
22274 so'm
Doktor Oiz Qarniy
Ўкинма

Ушбу китоб сизга: «Хушчақчақ ва бахтли бўлинг, яхшилик томонини изланг ва тинчланинг», дейди. Ҳаётга ўз ҳолича боқишни, мамнун, қувноқ ва шод яшашни ўргатади. Йўналишлар, одамлар, замон ва маконлар билан муомала қилишда фитратга зид хатоларни тузатади.

5 /5
3780 so'm
Mixail Bulgakov
Уста ва Маргарита (роман)

«Уста ва Маргарита» романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир.

- /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Бахтли ҳаёт сари

Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас. Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кўп. Кимнингдир соғлиғи яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор. Яна кимнингдир топиш-тутиши яхши-ю, соғлиғи ёмон, оиласи нотинч. Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади. Қўлингиздаги «Бахтли ҳаёт сари» китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, соғликни сақлаш, касалликлар олдини олиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган. Ушбу китоб ҳаёт моҳиятини теранроқ англашда, ҳақиқий бахтга эришишда сизга яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Мажолис ун-нафоис

Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз дав-рининг улуғ олими, мутафаккири ҳам эди. Навоийсиз бу давр фани ва маданияти тараққиётини тасаввур этиш қийин. Алишер Навоий илмий тадқиқотлари ва изланишларининг катта қисми, табиийки, тил ва адабиёт масалалари билан боғланган. Шу маънода «Мажолис ун-нафоис» тазкирасини яратиш билан Алишер Навоий ўз даври адабиётига, унинг ижодкорларига ўзига хос ҳайкал ўрнатди. Унда ўзбек ва форсий тилларда ижод қилган 359 шоирнинг ҳаёти ва ёзган асарлари ҳақида ноёб маълумотлар берилган, бу ижодкорларнинг ютуклари ва камчиликлари, ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган.

5 /5
4000 so'm
Abdurasul Abdullayev
Дақиқа қадри. 3-китоб

Ўзбекистон Миллий телерадиоканали орқали эфирга бериладиган “Заковат” интеллектуал кўрсатуви саволлари асосида нашрга тайёрланган “Дақиқа қадри 3” китоби ҳам “Заковат” туркуми остида чоп этилган аввалги китоблар каби 1001 савол ва уларнинг 1001 жавобидан иборат. Шунингдек, китобда нафақат кўрсатув мухлислари томонидан йўлланган савол-жавоблар, балки бошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг шахсан ўзи тузган ажойиб жумбоқлар ва уларнинг ечимлари ҳам жамланган. Ушбу китоб мамлакатимиздаги турли соҳа ва қатлам вакилларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда, айниқса, ёшларнинг етук ақл-идрок эгаси бўлиб етишишларида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Ватанимизнинг турли сарҳадларида истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг мактублари ва бошқа манбалар асосида тўплам ҳолига келтирилган ушбу қўлланма барчага манзур бўлади, деган умиддамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

5 /5
6000 so'm
Orzigul Hamroyeva
Ona tili: ma’ruzalar to‘plami

Aziz abituriyent! Oliy ma’lumotli bo‘lishni istagan har bir inson ona tilimiz – o‘zbek lisonining grammatik xususiyatlarini bilishi shart. Mazkur ma'ruzalar to‘plami ham ushbuni inobatga olgan holda va sizning oliy o‘quv yurtiga kirish imtihoniga ona tili fanidan har tomonlama mukammal tayyorlanishingiz uchun qulaylik yaratish maqsadida yaratilgan. U umumta’lim maktablari va o‘rta maxsus kasb-hunar ta'limi muassasalari darsliklaridagi ma'lumotlar, shuningdek, so‘nggi yillarda test sinovlarida berilgan savollar asosida tayyorlandi. Ushbu qo‘llanma ma'lumotlarning aniqligi, foydalanishga qulayligi bilan ham ahamiyatlidir.

5 /5
7500 so'm
Orzigul Hamroyeva
Аdabiyot: abituriyentlar uchun savol-javoblar

Mazkur savol-javoblar to‘plami umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari darsliklari asosida tuzilgan bo‘lib, u adabiyot fani bo‘yicha bilimlarni mustahkamlashga mo‘ljallangan. Kitobda, ayniqsa, xalq og‘zaki ijodi namunalariga doir, mumtoz va zamonaviy adabiyot va­killari qalamiga mansub asarlarga oid savollarga keng o‘rin berilgan bo‘lib, bu o‘quvchiga adabiyot ilmini eng nozik qirralarigacha o‘zlashtirib olishda qo‘l keladi.

5 /5
7500 so'm
Orzigul Hamroyeva
Оna tili: abituriyentlar uchun savol-javoblar

Ushbu savol-javoblar to‘plami umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollej­lari darsliklari asosida, ilg‘or pedagogik uslublarga tayangan holda tuzilgan, ayniqsa, savollarda mavzuviy izchillikning saqlangani e’tiborga molik. Ona tilini chuqur va mukammal o‘zlashtirishni istaganlarga yordam berishni ko‘zda tutib yaratilgan mazkur kitob keng o‘quvchilar ommasiga manzur bo‘ladi deb o‘ylaymiz.

5 /5
2000 so'm
Artur Konan Doyl
Оққа қизил билан

Ушбу асарда ўзларини тақводор, эътиқодли деб ҳисоб­лаган мормонларнинг асл қиёфаси кўрсатила­ди. Улар динни пеш қилиб Люсини севгилисидан ажратиб, унинг ўлимига сабаб бўладилар. Натижада севгилиси Жефферсон қолган умрини қотиллардан ўч олишга бағишлайди ва ниятига етади. Ўйлаймизки, мазкур китоб машҳур изқувар Шер­лок Холмс ҳақидаги ҳикояларни севиб ўқийдиган мух­лисларга манзур бўлади.

5 /5
3200 so'm
Ismoil Shomurodov
Аёзли тун воқеаси

Китобда ўқувчига яхши таниш изқуварлар — Ортиқ ака ва шогирди Олимнинг навбатдаги саргузаштлари ҳикоя қилинади. Бу сафар уларга ёш психолог Му­ҳаммад ҳам қўшилади. Ҳикояларда криминалистика, криминология ва психология қонун-қоидалари, тартиб-услублари уйғунлигида жиноятларни аниқлаш ва фош қилишнинг қизиқарли йўллари ҳақида баён эти­лади. Мазкур китоб детектив асарлар ва барча адабиёт мухлисларига мўлжалланган.

5 /5
3000 so'm
Deyl Karnegi
Беташвиш яшаш сири

Бу китобда сиз кўплаб фойдали тавсиялар, ҳаётий ўгитлар, турфа кишилар фаолиятига дуч келасиз. Ҳаётда дўст орттириш ва ўзгаларда хуш таассурот қолдириш ҳар қандай инсонни муваффақият сари элтишига доир ҳаётий мисолларга гувоҳ бўласиз. Машҳур шахсларнинг турли вазиятларда қандай иш тутганликлари билан танишасиз. Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик қирраларига алоҳида эътибор қаратади. Инсон­ларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, илтифот кўрсатиш, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, оиладаги муносабатлар, турфа чигалликларни ечиш йўлларини кўрсатиб беради. Ҳамиша ва ҳамма вақт бир-биримиздан ширин сўзимизни аямаслигимиз лозимли­гини уқтиради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Муншаот

Алишер Навоийнинг катта адабий ва тарихий аҳамиятга эга «Муншаот» асари унинг туркий тилда ўз замондошлари — подшоҳлар ва шаҳзодалар, илм ва адабиёт ахдлари билан олиб борган ёзишмалари мажмуидан иборат, мактуб жанрининг мукаммал намуналари саналади. Мактубларнинг миқдори турли қўлёзмаларда турлича, бир-бирини тўлдиради. Алишер Навоий ўзининг форсий мактубларини ҳам йиғиб, «Муншаот» тузган. Бироқ у бизгача етиб келмаган.

5 /5
4000 so'm
Tohir Malik
«Падаркуш»

Ўтган аср, ўтмиш жамиятнинг халқимиз қалбида оғир жароҳат қолдирган мудҳиш воқеаларидан бири — мингларча бегуноҳларнинг «Халқ душмани» деган туҳмат билан қирғин қилинишидир. Сизу биз Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир сингари бир неча улуғларнинг қисмати билангина танишмиз. Тақдири номаълум бўлган юзлаб номлар Мустақиллик йиллари тикланди, пойтахтнинг Юнусобод даҳасида улар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Ов» деб номланган қиссаси ўша машъум йиллар ҳақида ҳикоя қилади. Қисман хаёлий (фантастик) унсурдан фойдаланиб ёзилган бу асар бугунгача тақдирлари номаълум бўлиб турган туҳмат қурбонларининг хотираларига бағишланади. Шунингдек, китобга ёзувчининг кейинги йилларда ёзган “Падаркуш”,“Қарғиш”, “Вой, онажоним” каби ҳикоялари киритилдики, уларда инсон зотининг қанчалик олижаноб, айни дамда қабиҳ ишларга қодирлиги қаҳрамонлар феъл-атворида ифода қилинади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Садди Искандарий

«Садди Искандарий» («Искандар девори»). Бу асар 1485 йилда ёзилган бўлиб, 89 боб, 7215 байтдан иборат. У «Хамса» достонлари ичидаги ҳажм жиҳатидан энг каттасидир. Навоий ўзининг бу асарида Искандар Зулқарнайннинг одамхўр яъжужлардан сақланиш учун Қирвон ўлкасида Қоф тоғининг этагида улкан девор қуриши ҳақида сўзлайди. Муаллиф Искандарнинг инсонпарварлигига диққатни кўпроқ қаратади.

5 /5
1000 so'm
Антиқа таомлар — шифобахш парҳез

Ушбу китобга дармондорига, одатдагидан бироз фарқ қиладиган — бой антиқа таом­ларнинг рецептлари киритилди. Шунингдек, қўлланмадан бўтқалар, салатлар, соус ва ичимликларни тайёрлаш усуллари ҳам жой олган. Китоб соғлом овқатланиш тарзи билан қизиқувчилар кенг оммаси учун мўлжал­ланган.

5 /5
5400 so'm
Abdulla Qodiriy
Меҳробдан чаён

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.

Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал

5 /5
8100 so'm
Rashod Nuri Guntekin
Чолиқуши

Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Тарихи анбиё ва ҳукамо

Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари эса ислом дини тарихи билан боғлиқ ривоятлар ва адабий асарларни, хусусан бир қатор пайғамбарлар ҳаётини Буқрот (Гиппократ), Афлотун (Платон), Батлимус (Птолемей) каби донишмандларни билиб олиш учун муҳим манбадир. Айни вақтда Алишер Навоийнинг бу асарлари ўзбек бадиий насрининг қадимий ва гўзал намуналаридир.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Тарихи мулуки ажам

Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да қадимги Эрон подшоҳлари, уларнинг тарихда мухрланиб қолган ишлари ва шахсиятлари тўғрисида ҳикоя қилади. Бундаги маълумотларни Навоий кўпроқ Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достонидан ҳамда «Тарихи Табарий» китобидан олган. Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари эса ислом дини тарихи билан боғлиқ ривоятлар ва адабий асарларни, хусусан бир қатор пайғамбарлар ҳаётини Буқрот (Гиппократ), Афлотун (Платон), Батлимус (Птолемей) каби донишмандларни билиб олиш учун муҳим манбадир. Айни вақтда Алишер Навоийнинг бу асарлари ўзбек бадиий насрининг қадимий ва гўзал намуналаридир.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Вақфия

Алишер Навоийнинг энг муҳим асарларидан бири «Вақфия» бўлиб, бир қарашда, шоир ва буюк давлат арбобининг ўзи курган иморатларига вақфи, яъни расмий ҳужжатидек кўринса ҳам, аслида унда Султон Ҳусайн Бойқаро даври давлат тизими, Алишер Навоийнинг бу давлатни бошқаришдаги ўрни, унинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий қарашлари катта билимдонлик ва аниқлик билан ёритилган. Шунинг учун ҳам навоийшуносликда бу асарга Алишер Навоий насрининг ажойиб намунаси сифатида қаралади. Муаллиф фикрларининг баъзиларини шеър билан, хусусан рубоий шаклида баён қилиши унинг қайси масалага қўл урмасин, ўзини шеъриятдан ҳеч узоқ турмаганини, доим шеърият билан нафас олганини намоён этади.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Хамсат ул-мутаҳаййирин

Алишер Навоийнинг «Хамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» асарлари «Мажолис ун-нафоис»нинг давомидай бўлиб, бу давр адабиёти, фани ва маданиятининг йирик намояндалари ҳаётини ўрганишда энг қимматли манбалардир. Бу асарлар бадиий-тасаввуф адабиётининг маноқиб (ёки манқаба) жанрига тегишли бўлиб, услубининг самимийлиги билан ажралиб туради.

2100 so'm
Ahmad A’zam
Тил номуси

Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзамнинг мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган. Китобни ўқиб ҳар бир миллатдошимизнинг руҳида тилимиз тақдирига нисбатан куюнчаклик, шуурида сергаклик ва жонсараклик, қалбида эса номус уйғонишидан умидвормиз. Зеро, тил номуси миллат номусидир.

5 /5
4500 so'm
O‘tkir Yusupov
Инглизча-ўзбекча грамматик диаформалар

Қўлингиздаги китоб жаҳон тилларидан бири, дунё бизнес тили сифатида тан олинган инглиз тили грамматикаси бўйича янги типдаги махсус қўлланмадир. Қўлланма номидаги «диаформа» атамаси лотинча икки форма сўзидан олинган, бизнинг тушунчамизда у бир-бирига синоним бўлган икки тилдаги нутқ намуналаридир. Уларни «икки тилдаги грамматик параллеллар» деб аташ ҳам мумкин. Ундан инглиз тили ўқитувчилари, инглиз тилини ўрганаётган барча ўқув юртлари талабалари, малака ошириш курсларида таҳсил олаётганлар ва инглиз тилига қизиққан кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.

5 /5
6000 so'm
Muazzam Dedaxonova , A’zamjon Dadaxonov
O‘zbek tili fanidan ma’lumotnoma

Ushbu qo‘llanmada o‘zbek tili faniga doir mavzular aks etgan bo‘lib, 6 – 9-sinf va akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o‘quvchilariga mo‘ljallangan so‘nggi yillardagi darsliklarga tayanilgan. Shu bois qo‘llanmani tuzuvchilar o‘zlarini muallif emas, musannif sifatida e’tirof etishadi. Kitobda mazkur fanning barcha mavzulari mufassal va ommabop tarzda berilgan. Shuningdek, sohaga doir muhim ma’lumotlar jadval hamda ilovalar asosida tushuntirilgan. Qo‘llanma umumta’lim maktablari, akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o‘quvchilari, abituriyentlar hamda mazkur fanga qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan.

5 /5
4650 so'm
O‘tkir Yusupov
Ingliz tili grammatikasidan universal qo‘llanma

Mazkur qo‘llanma O‘zbekiston Respublikasi oliy o‘quv yurtlarining chet tillar fakultetlari, akademik litseylar va kasb-hunar kollejlari ta­la­balariga mo‘ljallangan. U amaldagi o‘quv dasturlaridagi mavzularni o‘z ichiga olgan, shu bilan birga, hozirgi zamon tilshunosligidagi til o‘rganish bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan til va nutq hodisalari haqidagi yangi fikrlarni ham aks ettirgan. Qo‘llanmani yozishda Vatanimiz va xorijiy mamlakatlar olimlarining tajribalaridan foydalanilgan.

5 /5
0 so'm
Nusrat Rahmat
Men jurnalistman

Qo‘lingizdagi kitobning birinchi nashri 1987 yil-da “Men redaktsiyadanman” nomi bilan chop etilgandi va maqtanish emas-u, anchayin qo‘lma-qo‘l bo‘lib o‘qilgandi. Yillar o‘tib, bugunning (2003 yil) ko‘zoynagi bilan qarasam, ibratomuz voqealar, ashraf insonlar, sururli sarguzashtlar bilan birga, sotsialistik realizmni ham anchayin qalashtirgan ekanman. Zero, mustaqillik borliqqa tiniqroq ko‘zoynak bilan qarashni, jadidona raftorni taqozo etadi. Asarni qayta ishlashda bu evrilish va eminliklarga e’tibor bermasdan ilojim yo‘q edi. Aslini olganda, bunaqa esdalik asar nafaqaga chiqib olgandan ke-yin va munkayib borgan sari yoziladi. Boisi: umr nihoyasida nasl yoki me’ros qoldirish tabiat va jamiyatning barhayot qonunidir. Lekin, nechun endi sarguzashtlarni (agar u kimlar uchundir ibratli bo‘lsa) qog‘ozga tushirish umidida keksalikni kutish kerak?! Tabarruk yoshlarga yetish nasib etsa yaxshi, ammo olam ham tasodiflarga to‘la. Shuning uchun ham uni qirq yoshlar atrofida yozganman. Bugun - oltmish yoshning eshigini qoqayotganimda, qayta nashr ettirgim keldi.

5 /5
3750 so'm
Ilhom Qosimov , Li Rong
Хитойча-ўзбекча сўзлашгич

Мазкур сўзлашгич хитой тилини ўрганувчилар, сайёҳлар, ишбилармонлар, шунингдек, ўзбек тилини ўрганиш иштиёқида бўлган хитойлик ўқувчилар учун мўлжалланган. Мавзуларга бўлинган ҳолда берилаётган ушбу сўзлашгич ўзбекистонлик ҳамда хитойлик тил ўрганувчилар ва фойдаланувчилар аудиториясига мослаштирилган. Қўлланмада юртимиз вилоят-шаҳарлари, баъзи ўзбек исмлари, халқаро брендларнинг хитойча аталиши ҳам ўрин олган.

Бадеъ ул-бидоя

«Бадоеъ ул-бидоя» Алишер Навоий 1472-76 йиллари, ўзи тартиб қилган биринчи девони. Биринчи девон таркибига барча лирик жанрлардаги асарлар киритилган; аммо асосий қисми ғазаллардир. Иккинчи девон фақат ғазаллардан тузилган. Бу девонлар биринчи марта нашр қилинмоқда.
Алишер Навоий ҳаётининг охирги йилларида умр бўйи яратган ғазал, мухаммас, мусаддас, рубоий ва бошқа лирик жанрлардаги асарларини, шу жумладан, олдинги йиллардаги девонлари — «Бадойиъ ул-бидоя» ва «Наводир ун-ниҳоя»га киритган шеърларини йиғиб «Хазойин ул-маоний» шеърлар тўпламини тузди. «Хазойин ул-маоний»ни ташкил этган тўрт девон инсон ҳаётининг тўрт босқичини билдирувчи номлар билан аталган бўлсада, уларда хронологик тартиб изчил сақланган эмас.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Бадоеъ ул-васат (Хазоин ул-маъоний)

Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб уссигар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоэъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали богланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоэъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.
Алишер Навоийда кексалик чоғларида барча шеърларини йиғиб, хронологик тартибда 4 девон тузиш ғояси бўлган. Бироқ «Хазойин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу ғояни қўллаб-қувватламаган кўринади. Унинг «Ғарой-иб уссиғар» девони болалик машқларидан, «Наводир уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина иборат бўлмай, бу бошланғич девонларда шоирнинг кейинги давр шеърий мўъжизаларидан ҳам намуналар борки, Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган. Шу сабабдан «Хазойин ул-маоний» тарки-бидаги 4 девон номининг мазмунини шартли маънода тушуниш, бунда шеърлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлаштирилганини назардан қочирмаслик зарур.
«Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Фарҳод ва Ширин (Хамса)

«Фарҳод ва Ширин». Асар 1484 йилда ёзилган бўлиб, 59 боб, 5782 байтдан иборат. Бу мавзу аслида эски бўлиб, муайян тарихий шахсларга бориб тақалади. 590 йилда тахтга чиқиб, 628 йилда ўлдирилган Эрон шоҳи Хусрав Парвезнинг гўзал Ширинга бўлган муҳаббати кўпгина тарихий асарларда қайд этилган. Тарихчи Табарий (923 йилда вафот этган) уни «Хусравнинг энг севикли хотини бўлган» деб хабар беради.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Ҳайрат ул-аброр (Хамса)

«Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишилариинг ҳайратланиши»). Асар 7976 мисра (3988 байт) бўлиб, 64 боб, 20 мақолатдан иборат. Булардан 21 боби муқаддима, 40 боби — 20 мақолат ва 20 ҳикоя ҳамда масал, сўнгги уч боби эса асар хотимасидир. «Хайрат ул-аброр» 1483 йилда арузнинг сариъ баҳрида ёзилган бўлиб, анъанавий муқаддима - «ҳамд ва наът» билан бошланади.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Лисон ут-тайр

«Лисон ут-тайр» — Алишер Навоийнинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 йил кейин — 1498—99 йилда яратилган. Бу асарини шоир «Фоний» тахаллуси билан ёзган. Чунки бу даврда унинг ҳаёти кексаликка юз ўгирган, аниқроғи, бу дунёсидан кўпроқ у дунёсини уйлай бошлаган эди. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани — Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз таъбири билан айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий мў‘жизаси эди. «Лисон ут-тайр» арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир. Алишер Навоийнинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари орқали Алишер Навоий ўзининг тасаввуф таълимоти билан боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг улуғворлигини мажозий услуб билан, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини топган. Бу билан Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган.

5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Лайли ва Мажнун (Хамса)

5 /5
0 so'm
Shahodat Ulug‘
Фақат сен йиғлама (1-китоб)

Моҳиятига кўра тарихий-эпик асар саналган “Жайҳун эпкинлари” замонавий Ўзбек адабиёти бағрида яратилган, шунингдек, аёл адиба қаламига мансуб кам сонли ва ёрқин асарлар сирасига киради. Қуръоний тимсоллар билан зийнатланиб, назмий эҳтирослар билан тўйинтирилган услубда битилган ушбу китоб ўқувчини юртимизнинг улуғвор ва айни пайтда ғуссаларга тўла ўтмиши томон етаклайди. Бу ўтмишнинг салмоқли саҳифаси ўлароқ Тарихга битилган Хоразмшоҳлар салтанатининг – Помиру Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фирот ва Дажла соҳиллари қадар ўз таъсирини ёйган бу давру даврон салтанатнинг юксалиш ва инқирозидан ҳамда сўнгги ҳукмдор Жалолиддин Мангубердининг Чингизий мўғул истилочиларига қарши беомон курашидан, унинг бутун шаънли ҳаёти ҳолотларидан ҳикоялар сўзлайди. Шаҳодат Улуғнинг икки китобдан иборат ушбу асари Open Eurasia and Central Asia Book Forum & Literature Festival халқаро Лондон адабий танлови ғолибларидан биридир.

5 /5
0 so'm
Shahodat Ulug‘
Жайҳун эпкинлари (2-китоб)

Jubron Xalil Jubron
Ал Мустафо

Лубнон аслли романнавис файласуф, шоир ва мусаввир Жуброн Ҳалил Жуброннинг (1883 – 1931) адабий-фалсафий мероси замонавий араб адабиёти ва фалсафаси тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асарлари, айниқса, эътиборингизга ҳавола этилаётган “The Prophet” (ўзбекча талқинда – “Ал Мустафо”) номли бадиалар куллиёти Ғарбу Шарқда мутаносиб тарзда кенг шуҳрат қозонган. Адибнинг номи ҳақли равишда Нитсше, Юнг, Гёте ва Эмерсон каби атоқли намоёндалар қаторида тилга олинади. Ҳалил Жуброн асарларида Ҳақиқат ва Гўзаллик, Мангу Қалб ва Тангри Муҳаббатининг ҳар дам муштараклиги тараннум этилади, мусиқага йўғрилган сатрлари аро мутеликнинг ҳар қайси кўринишларига барҳам беришга, авомликдан халос бўлиб, ниҳоят мусаффоликнинг чин йўлига қадам қўйишга даъватлар янграйди. Ўз ўрнида, бадиий қиймати ҳам юксак ушбу даъватларни ҳис эта олиш кишига кўп нарсалар ваъда этади.

4.67 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Арбаъин

1841 — 82 йилларда Алишер Навоий «Чихл ҳадис» («Қирқ ҳадис» ёки «Арбаин») асарини ёзади.
Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган.
Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар.

4.6 /5
0 so'm
Andre Morua
Jahon adabiyoti durdonalari: Andre Morua. Hikoyalar

Ushbu elektron kitobga jahon adabiyotining yorqin namoyondalaridan biri Andre Moruaning hikoyalari kiritildi.

4.5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Наводир уш-шабоб (Хазоин ул-маъоний)

Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб уссигар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоэъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали богланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоэъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган. Алишер Навоийда кексалик чоғларида барча шеърларини йиғиб, хронологик тартибда 4 девон тузиш ғояси бўлган. Бироқ «Хазойин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу ғояни қўллаб-қувватламаган кўринади. Унинг «Ғарой-иб уссиғар» девони болалик машқларидан, «Наводир уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина иборат бўлмай, бу бошланғич девонларда шоирнинг кейинги давр шеърий мў‘жизаларидан ҳам намуналар борки, Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган. Шу сабабдан «Хазойин ул-маоний» тарки-бидаги 4 девон номининг мазмунини шартли маънода тушуниш, бунда шеърлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлаштирилганини назардан қочирмаслик зарур. «Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.

4 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Сабъаи Сайёр (Хамса)

«Сабъаи Сайёр» («Етти сайёра»). Асар 1484 йилда ёзилган бўлиб, 38 боб, 5000 байтдан иборат. "Сабъаи сайёр" асари "ҳикоя ичида ҳикоя" усулида ёзилган.
«Сабъаи сайёр» асари ҳафиф баҳри: фоилотун, мафоилун, фаъувлун да ёзилган.

4 /5
0 so'm
Nusrat Rahmat
Farzandga o‘gitlar

Taniqli publitsist Nusrat Rahmatning qo‘lingizdagi «Farzandga o‘gitlar» kitobi oldin «O‘gitnoma» nomi bilan nashr etilgan. Kitob o‘quvchilar tomonidan iliq qarshilandi va har gal ham tez tarqalib ketdi. Muallif o‘tgan vaqt oralig‘ida muxlislar bildirgan ko‘plab taklif-mulohazalarni hisobga olib, kitobning to‘ldirilgan beshinchi nashrini hukmingizga havola yetmoqda. Ushbu nashr ham siz aziz kitobxonlarning e’tiboringizga sazovor bo‘ladi, degan umiddamiz.

- /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Наводир ун-ниҳоя

«Наводир ун-ниҳоя» девонига жамланган ғазаллар кейинчалик Навоий томонидан тузилган тўрт девондан иборат «Хазойин ул-маоний»га киритилган бўлиб, тақсимоти қуйидагича:
«Ғаройиб ус-сиғар»га—64 ғазал.
«Наводир уш-шабоб»га—331 ғазал.
«Бадойи’ ул-васат»га—213 ғазал.
«Фавойид ул-кибар»га —196 ғазал.
«Наводир ун-ниҳоя» девонидаги ғазаллар кейинчалик «Хазойин ул-маоний»га киритилганда кўпинча шоир уларни таҳрир қилган, баъзиларига ўзгартишлар киритган. Гоҳо матлаидан бошқа барча байтлар ўзгариб кетган ғазаллар ҳам учрайди. «Хазойин ул-маоний»га кирмай қолган, фақат «Наводир ун-ниҳоя» девонида мавжуд беш ғазал аниқланди ва улар ушбу нашрда ўз ўрнида келтирилди.
Алишер Навоийнинг «Наводир ун-ниҳоя» девонига кирган ғазаллар чуқур ижтимоий мазмуни, илғор инсорпарварлик ғоялари, ўз даври ҳаёт воқеаларига зийраклик билан муносабат билдириши жиҳатидан катта аҳамиятга молик. Бу шеърларда Навоийнинг фалсафий-ижтимоий, маърифий, тарбиявий қарашлари ўзининг юксак бадиий инъикосини топган. Улар шунинг учун ҳам боқий умр топганлар.

- /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Мезон ул-авзон

Алишер Навоий «Мезон ул-авзон»ни арузнинг биринчи тадқиқотчиси Халил ибн Аҳмад, кейинги давр олимларидан Шамс Қайс, Хожа Насриддин Тусий, замонавий тадқиқотчилардан Жомий тажрибаларидан ижодий истифода этиб яратган. Аруз вазни бўйича ўзбек тилидаги бу биринчи илмий қўлланмада унинг асосий рукнлари ва бошқа унсурлари, 19 баҳрининг тузилиши, рубоий вазнларини аниқ таърифлаб, туркий шеърий мисоллар опқали асослаб, изохлаб берилган. Асарда аруз вазнига тушмайдиган шеърий вазнлар — туюқ, чинга, мустазод, арузворий, буди-будойи ва бошқа туркий шеърий вазнларга ҳам изоҳ ва талқинлар берилган. Бу асар аруз бўйича бугунги кунда ҳам ўз илмий қиммати ва амалий аҳамиятини йўқотмаган.

- /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Муҳокамат ул-луғатайн

«Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни, унинг грамматик мукаммаллиги, сўзларга бойлиги форсий тил қоидалари ва ҳодисаларига қиёсланган ҳолда чуқур ва аниқ мисоллар орқали таҳлил этилган. Алишер Навоий ўзининг бу тилни, унинг жамият тараққиётидаги ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифатида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа тиллардан камлик жойи йўқлигини, аксинча, уларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ватанпарвар олим сифатида эҳтирос билан кўрсатиб, исботлаб берган. Унинг муқояса учун келтирган 100 та туркий феълининг аксари ўзбек тилида ҳозиргача истеъмолда. Шу билан бирга «Муҳокамат ул-луғатайн»да ўзбек адабиёти тарихи, унинг бошқа адабиётлар, хусусан форсий адабиёт билан яқиндан боғланганлиги, Навоий ижодининг ривожланиш юллари, айрим асарларининг юзага келиши сабаблари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бор.

5 /5
4000 so'm
Abdurasul Abdullayev
Дақиқа қадри. 3-китоб

Ўзбекистон Миллий телерадиоканали орқали эфирга бериладиган “Заковат” интеллектуал кўрсатуви саволлари асосида нашрга тайёрланган “Дақиқа қадри 3” китоби ҳам “Заковат” туркуми остида чоп этилган аввалги китоблар каби 1001 савол ва уларнинг 1001 жавобидан иборат. Шунингдек, китобда нафақат кўрсатув мухлислари томонидан йўлланган савол-жавоблар, балки бошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг шахсан ўзи тузган ажойиб жумбоқлар ва уларнинг ечимлари ҳам жамланган. Ушбу китоб мамлакатимиздаги турли соҳа ва қатлам вакилларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда, айниқса, ёшларнинг етук ақл-идрок эгаси бўлиб етишишларида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Ватанимизнинг турли сарҳадларида истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг мактублари ва бошқа манбалар асосида тўплам ҳолига келтирилган ушбу қўлланма барчага манзур бўлади, деган умиддамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

5 /5
6000 so'm
Orzigul Hamroyeva
Ona tili: ma’ruzalar to‘plami

Aziz abituriyent! Oliy ma’lumotli bo‘lishni istagan har bir inson ona tilimiz – o‘zbek lisonining grammatik xususiyatlarini bilishi shart. Mazkur ma'ruzalar to‘plami ham ushbuni inobatga olgan holda va sizning oliy o‘quv yurtiga kirish imtihoniga ona tili fanidan har tomonlama mukammal tayyorlanishingiz uchun qulaylik yaratish maqsadida yaratilgan. U umumta’lim maktablari va o‘rta maxsus kasb-hunar ta'limi muassasalari darsliklaridagi ma'lumotlar, shuningdek, so‘nggi yillarda test sinovlarida berilgan savollar asosida tayyorlandi. Ushbu qo‘llanma ma'lumotlarning aniqligi, foydalanishga qulayligi bilan ham ahamiyatlidir.

5 /5
7500 so'm
Orzigul Hamroyeva
Аdabiyot: abituriyentlar uchun savol-javoblar

Mazkur savol-javoblar to‘plami umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari darsliklari asosida tuzilgan bo‘lib, u adabiyot fani bo‘yicha bilimlarni mustahkamlashga mo‘ljallangan. Kitobda, ayniqsa, xalq og‘zaki ijodi namunalariga doir, mumtoz va zamonaviy adabiyot va­killari qalamiga mansub asarlarga oid savollarga keng o‘rin berilgan bo‘lib, bu o‘quvchiga adabiyot ilmini eng nozik qirralarigacha o‘zlashtirib olishda qo‘l keladi.

5 /5
7500 so'm
Orzigul Hamroyeva
Оna tili: abituriyentlar uchun savol-javoblar

Ushbu savol-javoblar to‘plami umumta’lim maktablari, akademik litsey va kasb-hunar kollej­lari darsliklari asosida, ilg‘or pedagogik uslublarga tayangan holda tuzilgan, ayniqsa, savollarda mavzuviy izchillikning saqlangani e’tiborga molik. Ona tilini chuqur va mukammal o‘zlashtirishni istaganlarga yordam berishni ko‘zda tutib yaratilgan mazkur kitob keng o‘quvchilar ommasiga manzur bo‘ladi deb o‘ylaymiz.

5 /5
2000 so'm
Artur Konan Doyl
Оққа қизил билан

Ушбу асарда ўзларини тақводор, эътиқодли деб ҳисоб­лаган мормонларнинг асл қиёфаси кўрсатила­ди. Улар динни пеш қилиб Люсини севгилисидан ажратиб, унинг ўлимига сабаб бўладилар. Натижада севгилиси Жефферсон қолган умрини қотиллардан ўч олишга бағишлайди ва ниятига етади. Ўйлаймизки, мазкур китоб машҳур изқувар Шер­лок Холмс ҳақидаги ҳикояларни севиб ўқийдиган мух­лисларга манзур бўлади.

5 /5
3200 so'm
Ismoil Shomurodov
Аёзли тун воқеаси

Китобда ўқувчига яхши таниш изқуварлар — Ортиқ ака ва шогирди Олимнинг навбатдаги саргузаштлари ҳикоя қилинади. Бу сафар уларга ёш психолог Му­ҳаммад ҳам қўшилади. Ҳикояларда криминалистика, криминология ва психология қонун-қоидалари, тартиб-услублари уйғунлигида жиноятларни аниқлаш ва фош қилишнинг қизиқарли йўллари ҳақида баён эти­лади. Мазкур китоб детектив асарлар ва барча адабиёт мухлисларига мўлжалланган.

5 /5
3000 so'm
Deyl Karnegi
Беташвиш яшаш сири

Бу китобда сиз кўплаб фойдали тавсиялар, ҳаётий ўгитлар, турфа кишилар фаолиятига дуч келасиз. Ҳаётда дўст орттириш ва ўзгаларда хуш таассурот қолдириш ҳар қандай инсонни муваффақият сари элтишига доир ҳаётий мисолларга гувоҳ бўласиз. Машҳур шахсларнинг турли вазиятларда қандай иш тутганликлари билан танишасиз. Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик қирраларига алоҳида эътибор қаратади. Инсон­ларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, илтифот кўрсатиш, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, оиладаги муносабатлар, турфа чигалликларни ечиш йўлларини кўрсатиб беради. Ҳамиша ва ҳамма вақт бир-биримиздан ширин сўзимизни аямаслигимиз лозимли­гини уқтиради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

5 /5
4000 so'm
Tohir Malik
«Падаркуш»

Ўтган аср, ўтмиш жамиятнинг халқимиз қалбида оғир жароҳат қолдирган мудҳиш воқеаларидан бири — мингларча бегуноҳларнинг «Халқ душмани» деган туҳмат билан қирғин қилинишидир. Сизу биз Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир сингари бир неча улуғларнинг қисмати билангина танишмиз. Тақдири номаълум бўлган юзлаб номлар Мустақиллик йиллари тикланди, пойтахтнинг Юнусобод даҳасида улар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Ов» деб номланган қиссаси ўша машъум йиллар ҳақида ҳикоя қилади. Қисман хаёлий (фантастик) унсурдан фойдаланиб ёзилган бу асар бугунгача тақдирлари номаълум бўлиб турган туҳмат қурбонларининг хотираларига бағишланади. Шунингдек, китобга ёзувчининг кейинги йилларда ёзган “Падаркуш”,“Қарғиш”, “Вой, онажоним” каби ҳикоялари киритилдики, уларда инсон зотининг қанчалик олижаноб, айни дамда қабиҳ ишларга қодирлиги қаҳрамонлар феъл-атворида ифода қилинади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

5 /5
1000 so'm
Антиқа таомлар — шифобахш парҳез

Ушбу китобга дармондорига, одатдагидан бироз фарқ қиладиган — бой антиқа таом­ларнинг рецептлари киритилди. Шунингдек, қўлланмадан бўтқалар, салатлар, соус ва ичимликларни тайёрлаш усуллари ҳам жой олган. Китоб соғлом овқатланиш тарзи билан қизиқувчилар кенг оммаси учун мўлжал­ланган.

5 /5
5400 so'm
Abdulla Qodiriy
Меҳробдан чаён

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.

Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал

5 /5
8100 so'm
Rashod Nuri Guntekin
Чолиқуши

Туркчадан Мирзакалон Исмоилий таржимаси

5 /5
3780 so'm
Mixail Bulgakov
Уста ва Маргарита (роман)

«Уста ва Маргарита» романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир.

5 /5
2100 so'm
Ahmad A’zam
Тил номуси

Таниқли адиб, адабиётшунос Аҳмад Аъзамнинг мазкур рисолага жамланган мақолаларида она тилимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида муаллифнинг кузатишлари, фикр-мулоҳазалари, узоқ йиллик изланишлари натижалари баён этилган. Китобни ўқиб ҳар бир миллатдошимизнинг руҳида тилимиз тақдирига нисбатан куюнчаклик, шуурида сергаклик ва жонсараклик, қалбида эса номус уйғонишидан умидвормиз. Зеро, тил номуси миллат номусидир.

5 /5
4500 so'm
O‘tkir Yusupov
Инглизча-ўзбекча грамматик диаформалар

Қўлингиздаги китоб жаҳон тилларидан бири, дунё бизнес тили сифатида тан олинган инглиз тили грамматикаси бўйича янги типдаги махсус қўлланмадир. Қўлланма номидаги «диаформа» атамаси лотинча икки форма сўзидан олинган, бизнинг тушунчамизда у бир-бирига синоним бўлган икки тилдаги нутқ намуналаридир. Уларни «икки тилдаги грамматик параллеллар» деб аташ ҳам мумкин. Ундан инглиз тили ўқитувчилари, инглиз тилини ўрганаётган барча ўқув юртлари талабалари, малака ошириш курсларида таҳсил олаётганлар ва инглиз тилига қизиққан кенг китобхонлар оммаси фойдаланиши мумкин.

5 /5
6000 so'm
Muazzam Dedaxonova , A’zamjon Dadaxonov
O‘zbek tili fanidan ma’lumotnoma

Ushbu qo‘llanmada o‘zbek tili faniga doir mavzular aks etgan bo‘lib, 6 – 9-sinf va akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o‘quvchilariga mo‘ljallangan so‘nggi yillardagi darsliklarga tayanilgan. Shu bois qo‘llanmani tuzuvchilar o‘zlarini muallif emas, musannif sifatida e’tirof etishadi. Kitobda mazkur fanning barcha mavzulari mufassal va ommabop tarzda berilgan. Shuningdek, sohaga doir muhim ma’lumotlar jadval hamda ilovalar asosida tushuntirilgan. Qo‘llanma umumta’lim maktablari, akademik litsey, kasb-hunar kollejlari o‘quvchilari, abituriyentlar hamda mazkur fanga qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo‘ljallangan.

5 /5
4650 so'm
O‘tkir Yusupov
Ingliz tili grammatikasidan universal qo‘llanma

Mazkur qo‘llanma O‘zbekiston Respublikasi oliy o‘quv yurtlarining chet tillar fakultetlari, akademik litseylar va kasb-hunar kollejlari ta­la­balariga mo‘ljallangan. U amaldagi o‘quv dasturlaridagi mavzularni o‘z ichiga olgan, shu bilan birga, hozirgi zamon tilshunosligidagi til o‘rganish bilan bevosita bog‘liq bo‘lgan til va nutq hodisalari haqidagi yangi fikrlarni ham aks ettirgan. Qo‘llanmani yozishda Vatanimiz va xorijiy mamlakatlar olimlarining tajribalaridan foydalanilgan.

5 /5
3750 so'm
Ilhom Qosimov , Li Rong
Хитойча-ўзбекча сўзлашгич

Мазкур сўзлашгич хитой тилини ўрганувчилар, сайёҳлар, ишбилармонлар, шунингдек, ўзбек тилини ўрганиш иштиёқида бўлган хитойлик ўқувчилар учун мўлжалланган. Мавзуларга бўлинган ҳолда берилаётган ушбу сўзлашгич ўзбекистонлик ҳамда хитойлик тил ўрганувчилар ва фойдаланувчилар аудиториясига мослаштирилган. Қўлланмада юртимиз вилоят-шаҳарлари, баъзи ўзбек исмлари, халқаро брендларнинг хитойча аталиши ҳам ўрин олган.

5 /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Namozda xushu’

Xushu’ Alloh bergan ulug‘ ne’mat, foydali ilm sanaladi. Sevikli Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam namoz o‘qish bobida ham biz uchun ibratdirlar. U zot namozni juda chiroyli ado etardilar, ayniqsa mushkul vaziyatda qolganda namoz o‘qib Parvardigordan madad so‘rar, ibodatdan cheksiz huzur-halovat olardilar. Shu sabab: «Ko‘zimning quvonchi namozdadir», deya marhamat qilganlar. Shunday ekan, namozni Alloh va Rasuli buyuurganidek o‘qish uchun nimalarga e’tibor qaratish kerak? Qanday illatlar xushu’ga xalal beradi? Nima qilsak namozimiz husni qabul etiladi? Qo‘lingizdagi kitobda shular haqida so‘z yuritiladi.

5 /5
3750 so'm
Abdulla Sharopov
Tarixdan yangi savol-javoblar

Kitobdagi testlar umumta’lim mak-tablari, litsey va kollejlarning so‘nggi yillarda chop etilgan darsliklariga tayangan holda tuzilgan va o‘quvchilar, abituriyentlar hamda tarix faniga qiziquvchi keng ommaga mo‘ljallangan. 4000 ga yaqin savollar shunchaki ma’lumotlarni yodlab olish emas, fikrlash va tahlil qilishga o‘rgatadi. Kitob oxirida o‘quvchilar o‘zlarini tekshirishlari uchun testlarning javoblari ham berilgan. Ushbu savol-javoblar shu paytgacha hech qayerda e’lon qilinmagan, tom ma’noda yangidir.

5 /5
4000 so'm
Ziyovuddin Rahim , Odilxon Yunusxon o‘g‘li
Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

Qo‘lingizdagi ushbu kitobda rizq, baraka, boylik, qanoat masalalari yoritilgan, shariatning rizq izlash borasidagi yo‘l-yo‘riqlari keltirilgan. Jumladan, mo‘min kishi rizq haqida qanday e’tiqodda bo‘lishi kerak? Nima sababdan Alloh hammaning rizqini keng qilib qo‘ymaydi? Nima qilsa, rizqqa baraka kiradi? kabi savollarga ushbu kitobdan javob topasiz.

5 /5
4000 so'm
Etel Voynich
Сўна

Войничнинг “Сўна” романида XIX аср воқеа-ҳодисалари акс эттирилган. Унда ёш бир йигитнинг изҳорсиз соф муҳаббати, руҳий азоблари, диний қарашларидаги иккиланишлар, ота ва ўғил ўртасидаги ҳам зиддиятли, ҳам меҳрга йўғрилган муносабатлар, дўстликка садоқат, ишончга хиёнат, кишининг ўз тили орқали бошига тушган кулфатлар ҳамда шу каби бир-биридан қизиқарли ҳаётий жараёнлар моҳирона тасвирланган, инсон ички дунёси, руҳий кечинмалари усталик билан ёритиб берилган. Ўқувчи романни ўқиш давомида мусичага ҳам озор бермайдиган беғубор бир йигитнинг қандай қилиб совуққон, бошқалар устидан мазах қиладиган, ўтмишдаги хатоларни ҳеч тап тортмасдан киши бетига солиб виждон азобида қийнайдиган шахсга айланиб қолганлиги ҳақида билиб олади. Шунингдек, руҳонийнинг иффат аҳдидан севгиси устун келгани, бунинг натижасида дунёга келган суюкли фарзанди, эл-юрт олдидаги обрўси деб ундан воз кечгани, ҳатто икки маротаба ўғлининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақидаги таъсирчан лавҳалар китобхонни бефарқ қолдирмайди. Китоб кенг омма учун мўлжалланган.

5 /5
750 so'm
Tarbiya soati. Ot bilan kiyik (ertaklar)

Bolalarning dunyoqarashini boyitishda ertaklar ota-onalarning ishonch­li do‘sti, hammasligidir. Chunki kichkintoylar ertaklardagi ijobiy va salbiy qahramonlar orqali yaxshilik va yomonlikni farqlay boshlaydi, tabiatga, yaqinlariga mehrli bo‘lishni o‘rganadi. «Tarbiya soati» rukni ostida chop etila­yotgan mazkur kitobcha farzandingizning sevimli yo‘ldoshiga aylanadi degan umiddamiz.

5 /5
6600 so'm
Maqsud Abdurahimov
Ўзбекча-русча ва русча-ўзбекча луғат

Словарь содержит около 20 000 слов, включая широко распространенные словосочетания, а также наиболее употребительные в современном узбекском и русском языках народные пословицы, поговорки, загадки и фразеологические выражения, позволяющие читателю не только лучше усвоить язык, но и познакомиться с его национально-культурной семантикой. Словарь предназначен для широкого круга лиц, изучающих узбекский или русский язык и интересующихся народными изречениями, загадками и образным словом. Он может быть использован также для перевода текстов художественной литературы.

5 /5
5400 so'm
Abdulla Qodiriy
Mehrobdan chayon

Turkiston feodallarining keyingi vakili bo‘lg‘an Xu­doyor­­­ning o‘z xohishi yo‘lida dehqon ommasi va mayda hunarmand – kosib sinfini qurbon qilishi, mam­lakat xotin-qizlarini istagancha tasarruf etishi, bunga qarshi kelguchilar tilasa kim bo‘lmasin, rahmsiz jazo berishi ro‘monning mavzui’dir. Xudoyorning bu yo‘ldag‘i birinchi istinodgohi bo‘lg‘an ulamolar, ularning ichki-tashqi ahvoli, axloqi, madrasa va oila hayoti, ulamoda insoniy his bitkanligi va qolg‘ani ham xabosat pardasi ostida sezilmas darajaga yetkanlini mundarija sig‘dirg‘an qadar bayon qilinadir. Bular ro‘monning nomarg‘ub – manfiy qahramonlari. Ikkinchi tarafda mazkur qora kuchlarga qarshi “tuban” sinf – kambag‘allar, ularning xonliq tuzilishiga, qora kuch – ulamo alayhiga chiqishi. Mehnatkash kambag‘allarning axloqi, sajiyasi, oilasi, turmishi va bir-biriga aloqasi, samimiyati. Albatta, men bu so‘ngg‘i marg‘ub qahramonlarni o‘zbek tarixining hazmi ko‘targan qadar o‘z holicha olishqa tirishdim. Ularning xon va ulamoga qarshi izyoni tabi’iy– shar’iydir. Chunki shundan ortig‘i soxta bo‘lishi ustiga kitobning qadrini ham tushurar edi. Shu ikki sinf kurashini tasvir qilish vositasida xon harami, xotinlari, qirq qizlar, tarixiy va etno‘g‘rafiy lavhalar, o‘zbek hayoti, qiziqchilig‘i, tanqidchilig‘i, o‘zbek xotin-qizlari orasidag‘i iste’dod, shoirlar, azkiyachilik va boshqa yana ko‘b nuqtalarni qamrab olindi. Ro‘monda yana bundan boshqa bir ko‘b jihatlar bor. Ularni bu yerda sanab o‘lturish hojat emas, ular muhtaram, o‘qug‘uchining nazaridan qochib qutilmas. Abdulla Qodiriy (Julqunboy) Toshkand, 1928-nchi yil, 5-fevral

5 /5
8100 so'm
Gabriel Garsia Markes
Ёлғизликнинг юз йили

Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркес (1928–2010) жаҳон адабиёти равнақига «Ёлғизликнинг юз йили», «Мустабид паймонаси», «Ўлат изғиган кезларда муҳаббат», «Ойқиз, муҳаббат, авлиё, шайтон ва бошқалар» сингари дурдона романлари билан бетакрор ҳисса қўшган сўз санъаткоридир. Адиб айни маҳалда «қисса» ва «ҳикоя» жанри устаси, «Ошкора қотиллик қиссаси» сара асарларидан бири ҳисобланади.

- /5
10000 so'm
Dilrabo Baxronova
Ispancha-o‘zbekcha lug‘at (Diccionario español-uzbeko)

Ushbu “Ispancha-o‘zbekcha” lug‘at (Diccionario español-uzbeko) oliy o‘quv yurti talabalari, akademik litsey va kasb-hunar kollejlari o‘quvchilari hamda ispan tilini mustaqil o‘rganuvchilar va tarjimonlar uchun mo‘ljallangan. Shuningdek, o‘zbek tilini o‘rganishga qiziquvchi ispanlar ham bu lug‘atdan foydalanishlari mumkin.

- /5
4000 so'm
Ziyovuddin Rahim , Odilxon Yunusxon o‘g‘li
Ризқ калитлари. Нажот келтирувчи дуолар

Қўлингиздаги ушбу китобда ризқ, барака, бойлик, қаноат масалалари ёритилган, шариатнинг ризқ излаш борасидаги йўл-йўриқлари келтирилган. Жумладан, мўмин киши ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлиши керак? Нима сабабдан Аллоҳ ҳамманинг ризқини кенг қилиб қўймайди? Нима қилса, ризққа барака киради? каби саволларга ушбу китобдан жавоб топасиз.

4.6 /5
0 so'm
Andre Morua
Jahon adabiyoti durdonalari: Andre Morua. Hikoyalar

Ushbu elektron kitobga jahon adabiyotining yorqin namoyondalaridan biri Andre Moruaning hikoyalari kiritildi.

- /5
10000 so'm
Advokat jurnali. 2018-yil 3-son

МУНДАРИЖА

Орадаги жарлик йўқолиши керак!

«Шоҳи зинда» зиёратгоҳи

Вазифа, ваколат ва бурч!

Танқиддан рағбатгача

Ғолиблар билан танишамиз!

Адвокат ҳақ, суд ноҳақ эди...

Инсон ҳуқуқлари бузилмасин!

Олий суднинг хати изсиз йўқолди!

«Қораланган» оқловчи оқланди!

Сизга «бир гап» айтаман...

Адвокатлар диққатига!

Реформирование адвокатуры это неотъемлемая задача правовых реформ

Проблема бесплатной юридической помощи

В законопроекте есть много пробелов

Адвокат Бобомурода Абдуллаева: «Я столкнулся с неравенством между прокуратурой и адвокатурой»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан

Не оставайтесь равнодушными!

Судебные решения у нас не прозрачны!

Судебные решения будут освещаться на сайте!

5 /5
4000 so'm
Ziyovuddin Rahim , Odilxon Yunusxon o‘g‘li
Rizq kalitlari. Najot keltiruvchi duolar

Qo‘lingizdagi ushbu kitobda rizq, baraka, boylik, qanoat masalalari yoritilgan, shariatning rizq izlash borasidagi yo‘l-yo‘riqlari keltirilgan. Jumladan, mo‘min kishi rizq haqida qanday e’tiqodda bo‘lishi kerak? Nima sababdan Alloh hammaning rizqini keng qilib qo‘ymaydi? Nima qilsa, rizqqa baraka kiradi? kabi savollarga ushbu kitobdan javob topasiz.

4.33 /5
3000 so'm
Tursunboy Adashboyev
Хуфёна жанг

Закийлик, ҳозиржавоблик халқимиз тийнатидаги эзгу фазилатлардан. Бу ҳолат аждодларимизнинг сўз қудрати ва жозибасини азалдан теран англаганидан дарак беради. Устоз адиб Турсунбой Адашбоевнинг ўз тенгқурлари ва шогирдлари асарларига боғлаган баъзан беозор, ўрни келганида ҳатто аччиқроқ кинояли пародиялари, ҳазил шеърларини сўз масъулияти борасидаги ўзига хос эслатмаси десак янг­лишмаган бўламиз. Зеро сўнгги йилларда чоп этилган шеърий асарларни имкон қадар «элакдан ўтказган» шоирнинг танбеҳларида ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллашга тарғиб борлиги кўриниб туради. Шу маънода ҳам мазкур китобнинг ўқувчини бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.

- /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Наводир ун-ниҳоя

«Наводир ун-ниҳоя» девонига жамланган ғазаллар кейинчалик Навоий томонидан тузилган тўрт девондан иборат «Хазойин ул-маоний»га киритилган бўлиб, тақсимоти қуйидагича:
«Ғаройиб ус-сиғар»га—64 ғазал.
«Наводир уш-шабоб»га—331 ғазал.
«Бадойи’ ул-васат»га—213 ғазал.
«Фавойид ул-кибар»га —196 ғазал.
«Наводир ун-ниҳоя» девонидаги ғазаллар кейинчалик «Хазойин ул-маоний»га киритилганда кўпинча шоир уларни таҳрир қилган, баъзиларига ўзгартишлар киритган. Гоҳо матлаидан бошқа барча байтлар ўзгариб кетган ғазаллар ҳам учрайди. «Хазойин ул-маоний»га кирмай қолган, фақат «Наводир ун-ниҳоя» девонида мавжуд беш ғазал аниқланди ва улар ушбу нашрда ўз ўрнида келтирилди.
Алишер Навоийнинг «Наводир ун-ниҳоя» девонига кирган ғазаллар чуқур ижтимоий мазмуни, илғор инсорпарварлик ғоялари, ўз даври ҳаёт воқеаларига зийраклик билан муносабат билдириши жиҳатидан катта аҳамиятга молик. Бу шеърларда Навоийнинг фалсафий-ижтимоий, маърифий, тарбиявий қарашлари ўзининг юксак бадиий инъикосини топган. Улар шунинг учун ҳам боқий умр топганлар.

4.5 /5
0 so'm
Alisher Navoiy
Наводир уш-шабоб (Хазоин ул-маъоний)

Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб уссигар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоэъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали богланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоэъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган. Алишер Навоийда кексалик чоғларида барча шеърларини йиғиб, хронологик тартибда 4 девон тузиш ғояси бўлган. Бироқ «Хазойин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу ғояни қўллаб-қувватламаган кўринади. Унинг «Ғарой-иб уссиғар» девони болалик машқларидан, «Наводир уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина иборат бўлмай, бу бошланғич девонларда шоирнинг кейинги давр шеърий мў‘жизаларидан ҳам намуналар борки, Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган. Шу сабабдан «Хазойин ул-маоний» тарки-бидаги 4 девон номининг мазмунини шартли маънода тушуниш, бунда шеърлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлаштирилганини назардан қочирмаслик зарур. «Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.

5 /5
5400 so'm
Abdulla Qodiriy
Меҳробдан чаён

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши «тубан» синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта, мен бу сўнғи марғуб қаҳрамонларни ўзбек тарихининг ҳазми кўтарган қадар ўз ҳолича олишқа тиришдим. Уларнинг хон ва уламога қарши исёни табиъий — шаръийдир. Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини тасвир қилиш воситасида хон ҳарами, хотинлари, қирқ қизлар, тарихий ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.

Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал

- /5
2700 so'm
Iqbol Mirzo
Sizni kuylayman

Bundan o‘n yil muqaddam Chingiz Aytmatov Iqbol Mirzo timsolida zamonaviy o‘zbek she’riyati iqbolini ko‘rayotganligini aytgan edi. O‘tgan yillar buyuk adibning o‘ziga xos bashoratini isbotladi. Bugun adabiyotga, so‘zga ozgina e’tiborli kishi O‘zbekiston xalq shoiri Iqbol Mirzoning qanotli she’rlaridan hech yo‘qsa to‘rt satr yod biladi. Ona xalqini samimiy sevgan shoir bugun xalq sevgan shoirga aylandi. Ushbu kitobga eng sara she’rlar jamlandi.

- /5
1620 so'm
Iqbol Mirzo
Agar jannat ko‘kda bo‘lsa...

Agar jannat ko‘kda bo‘lsa, ostidadir O‘zbekiston, Agar jannat yerda bo‘lsa, ustidadir O‘zbekiston! Aziz kitobxon! Siz yuqoridagi satrlar jo bo‘lgan mashhur qo‘shiqni ko‘p eshitgansiz, o‘zingiz ham yurak-yurakdan qo‘shilib kuylagan bo‘lsangiz ajab emas. Ushbu yoniq satrlar muallifi, istiqlol kuychisi Iqbol Mirzoning asosan keyingi yillarda yozgan she’rlari qo‘lingizdagi mo‘‘jaz to‘plamga jamlangan. Shoir so‘nggi yillarda yurtimizda ro‘y bergan ulkan yangilanish jarayonlarida shunchaki kuzatuvchi bo‘lib emas, balki faol ishtirokchi sifatida qatnashib kelmoqda. Qalbini to‘lqinlantirgan hodisalarni, qadimiy shaharlarimizda o‘tkazilayotgan olamshumul sana-to‘ylar taassurotini, bir so‘z bilan aytganda, Ona Yurtga bo‘lgan cheksiz muhabbatini o‘zining samimiy, tiniq misralari orqali ifodalagan. Muhimi, bu she’rlarda Vatan tuyg‘usi, faxr-iftixor hissi yangicha bo‘yoqlarda, ohorli ohanglarda, san’atkorona mohirlik bilan aks ettirilganki, bu hol o‘quvchini hayajonlantirmay qo‘ymaydi. Qadrli she’rxon, mazkur to‘plamni varaqlay boshlagan ekansiz, sevimli shoiringiz bilan yangi diydorlashuv muborak bo‘lsin, deymiz.

- /5
4000 so'm
Mashrabjon Shermatov
Ҳаёт сабоқлари

Ҳар кимнинг ҳаёт йўли ўзига хос. Тақдир ёзуғидан қочиб бўлмайди. Бу борада фидойилик, жонкуярлик қилиш, ҳар ишга виждонан ёндашиш муҳим. Зотан, инсон ўз касбини севса, олдинга интилса, мақсадига етади. Бироқ унга тўсқинлик қиладиганлар, ҳар томонлама халал берадиганлар бор. Ҳийлагар ҳамкасблар, худбин шериклар, маҳмадона раҳбарлар ғов бўлади? Хўш, чиркин муҳитга кўникиш, ғаддорларга бўйин эгиш керакми? Қисса қаҳрамони бундай қилмайди. У тўғрисўз, ҳалол, поклигича қолади. Изтиробга тушганида, руҳан эзилганида ҳам маслагидан қайтмайди. У ҳаётдан тўғри сабоқ чиқаради ва умрининг ширин палласида тақдирнинг ажойиб туҳфасига эга бўлади.

- /5
5000 so'm
Anvar Namozov
Харобадан чиққан машҳурлар (3-китоб)

Машҳур бўлиш, довруқ қозониш осонми? Оммага танилиш инсоннинг хоҳиш, иродасига боғлиқ ҳолда кечадими? Ёки бу тинимсиз меҳнатни талаб қиладиган жараёнми? Мазкур саволларга ушбу китобдаги машҳур инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўқиб, ўзингиз жавоб топасиз. Зеро, оддий, қашшоқ оиладан чиқиб, дунё миқёсида танилган кишиларнинг яшаш тарзи кўпчилик учун қизиқарли. Машҳурликдан сўнг ўзига яраша бойлик, мол-давлат ҳам инъом этилади. Гап қайси йўл билан довруқ қозонишда. Бундай инсонлар ҳамиша диққат марказида. Уларнинг омма назаридан четда қолиши камдан-кам рўй беради. Шу боис ҳам машҳур инсонларнинг хурмача қилиқлари, қуюшқондан чиқиш ҳолатлари ҳам эътиборда бўлади. Ўқинг, уқинг ва ўзингизнинг муваффақият формулангизни кашф этинг, ҳурматли китобхон!

- /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Бахтли ҳаёт сари

Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас. Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кўп. Кимнингдир соғлиғи яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор. Яна кимнингдир топиш-тутиши яхши-ю, соғлиғи ёмон, оиласи нотинч. Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолар туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади. Қўлингиздаги «Бахтли ҳаёт сари» китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, соғликни сақлаш, касалликлар олдини олиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган. Ушбу китоб ҳаёт моҳиятини теранроқ англашда, ҳақиқий бахтга эришишда сизга яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.

- /5
3000 so'm
Ziyovuddin Rahim , Odilxon Yunusxon o‘g‘li
Кенг ризқ ва барака омиллари

Ҳар бир инсон умри давомида яхши еб-ичишни ва фаровон ҳаёт кечиришни истайди, аммо у фақат ризқ-насибадан ортиғига муяссар бўлмайди. Шу маънода айтиш мумкинки, диний-маърифий мавзуда битилган ушбу рисола ризқ тушунчаси, ризқни ҳосил қиладиган касб-ҳунар ва шу ризқ кўпайиб-камайишига сабаб бўладиган омиллар хусусида атрофлича мушоҳада қилиш ва фикр юритишга ундайди. Шу боис қўлингиздаги рисола шу мавзуга қизиққан барча ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

- /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Baxtli hayot sari

Har bir inson farovon hayot kechirishni, oilasi tinch, ishlari unumli, sog‘lig‘i mustahkam bo‘lishini istaydi. Biroq bu narsa hammaga ham nasib etavermaydi. Chunki baxtga erishishning o‘z mezonlari bor. Qolaversa, baxtni pulga sotib olishning iloji yo‘q. Zero, baxt doim ham moddiyatga bog‘liq emas. Hayotda to‘kis baxtga erishgan insonlar juda ko‘p. Kimningdir sog‘lig‘i yaxshi bo‘lsa, ro‘zg‘or tebratishda, tirikchilikda muammolari bor. Yana kimningdir topish-tutishi yaxshi-yu, sog‘lig‘i yomon, oilasi notinch. To‘kis baxtga erishish uchun inson oldida qandaydir to‘siqlar, muammolar turadi. Ularni yechish uchun yetarli ilm, ko‘nikma, hayotiy tajriba talab etiladi. Qo‘lingizdagi «Baxtli hayot sari» kitobidan qalb xotirjamligi, oilaviy totuvlik, sog‘lik-salomatlik haqidagi ma’lumotlar o‘rin olgan. Jumladan, oila qurish arafasida turgan yoshlarga foydali maslahatlar berilgan, turmushda uchraydigan muammolarni hal etish, sog‘likni saqlash, kasalliklar oldini olish, moddiy, ruhiy illatlarni davolash borasida yo‘l-yo‘riq ko‘rsatilgan. Ushbu kitob hayot mohiyatini teranroq anglashda, haqiqiy baxtga erishishda sizga yaqin ko‘makchi bo‘ladi, degan umiddamiz.

- /5
6000 so'm
Ziyovuddin Rahim , Odilxon Yunusxon o‘g‘li
Tahorat kitobi

Islomda poklikka alohida e’tibor berilgan. Ibodatlarning qabul bo‘lishi ham albatta, moddiy va ma’naviy-ruhiy poklikka bevosita bog‘liq. Shuning uchun fiqhga doir barcha asarlar poklik kitobi bilan boshlanadi. Poklik deganda asosan badan, kiyim va joy pokligi tushuniladi. Badanni poklash g‘usl, tahorat yoki tayammum qilish bilan amalga oshiriladi. Ushbu kitobda musannif tahoratga doir deyarli barcha oyat va hadislarni keltirib, sharh va faqihlarning fatvolari bilan boyitgan. Shuningdek, kitobda hozirgi davrimiz taqozosi bilan tahoratga doir yangi paydo bo‘lgan masalalar atroflicha bayon etilgan.

- /5
4000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Ism qo‘yish odoblari

Kitobda farzandga chiroyli ismlar qo‘yish lozimligi, yomon va nojoiz ismlarning karohiyati va shu bilan bog‘liq masalalar borasida vorid bo‘lgan hadislar orqali ism qo‘yish odobi va shu kabi masalalarni Islom ta’limoti asosida o‘rganib chiqamiz. Shuningdek, kitobda qo‘yish tavsiya etiladigan ismlar ro‘yxati ham keltiriladi. Bu yerda beriladigan ismlarning aksariyati sahobalar, tobeinlar, tabaa tobein va olimu fuqaholarga tegishli bo‘lib, bu narsa sizni bee’tibor qoldirmaydi deb o‘ylaymiz.

- /5
4000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Исм қўйиш одоблари
Китобда фарзандига чиройли исмлар қўйиш лозимлиги, ёмон ва ножоиз исмларнинг кароҳияти ва шу билан боғлиқ масалалар борасида ворид бўлган ҳадислар орқали исм қўйиш одоби ва шу каби масалаларни Ислом таълимоти асосида ўрганиб чиқамиз. Шунингдек, китобда қўйиш тавсия этиладиган исмлар рўйхати ҳам келтирилади. Бу ерда бериладиган исмларнинг аксарияти саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеин ва олиму фуқаҳоларга тегишли бўлиб, бу нарса сизни беэътибор қолдирмайди деб ўйлаймиз.

5 /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Namozda xushu’

Xushu’ Alloh bergan ulug‘ ne’mat, foydali ilm sanaladi. Sevikli Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam namoz o‘qish bobida ham biz uchun ibratdirlar. U zot namozni juda chiroyli ado etardilar, ayniqsa mushkul vaziyatda qolganda namoz o‘qib Parvardigordan madad so‘rar, ibodatdan cheksiz huzur-halovat olardilar. Shu sabab: «Ko‘zimning quvonchi namozdadir», deya marhamat qilganlar. Shunday ekan, namozni Alloh va Rasuli buyuurganidek o‘qish uchun nimalarga e’tibor qaratish kerak? Qanday illatlar xushu’ga xalal beradi? Nima qilsak namozimiz husni qabul etiladi? Qo‘lingizdagi kitobda shular haqida so‘z yuritiladi.

- /5
5000 so'm
Ziyovuddin Rahim
Намозда хушуъ

Хушуъ Аллоҳ берган улуғ неъмат, фойдали илм саналади. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиш бобида ҳам биз учун ибратдирлар. У зот намозни жуда чиройли адо этардилар, айниқса мушкул вазиятда қолганда намоз ўқиб Парвардигордан мадад сўрар, ибодатдан чексиз ҳузур-ҳаловат олардилар. Шу сабаб: «Кўзимнинг қувончи намоздадир», дея марҳамат қилганлар. Шундай экан, намозни Аллоҳ ва Расули буюурганидек ўқиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Қандай иллатлар хушуъга халал беради? Нима қилсак намозимиз ҳусни қабул этилади? Қўлингиздаги китобда шулар ҳақида сўз юритилади.

- /5
15000 so'm
Abdulhamid Cho‘lpon
Асарлар. 4 жилдлик. 3-жилд

Чўлпон – кўп асрлик ўзбек адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган ижодкорлардан бири. У қисқа умр кўрганига қарамай, адабиёт ва санъат­нинг турли соҳаларида самарали ижод қилиб, катта адабий мерос қолдирди. Чўлпон драматик асарларининг ушбу энг тўлиқ нашри китобхонларга манзур бўлади деб ўйлаймиз.

- /5
12450 so'm
Yusuf Xos Hojib
Қутадғу билиг (Саодатга элтувчи билим)

Буюк бобокалонимиз Юсуф Хож Ҳожиб қаламига мансуб «Қутадғу билиг» асари мана бир неча асрдирки инсонларни эзгуликка чорлаб келмоқда, уларни яхши фазилатларга муҳаббат, салбий иллатларга нафрат руҳида тарбияламоқда. Бу том маънодаги фундаментал асар кўпгина со-ҳалар мутахассислари учун қўлланма вазифасини ўташи мумкин. «Қутадғу билиг» бугунги ўзбек тилига ўгирилган ҳол-да китобхонларга тақдим этилмоқда.

5 /5
6600 so'm
Maqsud Abdurahimov
Ўзбекча-русча ва русча-ўзбекча луғат

Словарь содержит около 20 000 слов, включая широко распространенные словосочетания, а также наиболее употребительные в современном узбекском и русском языках народные пословицы, поговорки, загадки и фразеологические выражения, позволяющие читателю не только лучше усвоить язык, но и познакомиться с его национально-культурной семантикой. Словарь предназначен для широкого круга лиц, изучающих узбекский или русский язык и интересующихся народными изречениями, загадками и образным словом. Он может быть использован также для перевода текстов художественной литературы.

- /5
6600 so'm
Maqsud Abdurahimov
O‘zbekcha-ruscha va ruscha o‘zbekcha lug‘at

Словарь содержит около 20 000 слов, включая широко распространенные словосочетания, а также наиболее употребительные в современном узбекском и русском языках народные пословицы, поговорки, загадки и фразеологические выражения, позволяющие читателю не только лучше усвоить язык, но и познакомиться с его национально-культурной семантикой. Словарь предназначен для широкого круга лиц, изучающих узбекс­кий или русский язык и интересующихся народными изречениями, загадками и образным словом. Он может быть использован также для перевода текстов художест­венной литературы.