Сайланма. 1-жилд (ҳикоялар)

avg - /5
Authors: Shukur Xolmirzayev
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2003
ISBN:

Шукур Холмирзаев бадиий солнома яратган ёзувчи. Ўзбек халқининг 50 йиллик ҳаёти ана шу солномада ҳаққоний акс эттирилган. Ҳикояларнинг ҳар бири мустақил асар бўлса-да, лекин улуғвор иморатга қўйилган ғиштга ўхшайди: агар бирорта ғишт ўз ўрнидан олиб қўйилса, иморат қулаб тушмаган тақдирда ҳам, нуқсонли кўринади. Демак, Шукур Холмирзаев барпо этган иморатни бенуқсон кўриш учун нафақат “танланган асарлари”ни, балки уч жилдликка кирмай қолган бошқа асарларини ҳам мутолаа қилиш керак. Ҳақпарвар ва халқпарвар адибимизнинг уч жилдлик сайланмаси шак-шубҳасиз кўнглимизни ҳам, китоб жавонимизни ҳам обод қилади.

You rated this book