Жудолик диёри: Роман (1-китоб)

avg - /5
Authors: Murod Mansur
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2003
ISBN: 978-9943-00-058-2

«Жондан азиз укажоним, Мақсуд, бу беш кунлик омонат дунёни сизларга ташлаб кета туриб, у ота юртни, сизларни, холалариму поччалариму тоғаларимни, бу дунёдан ўтиб кетган барча маҳалладошларни эсладим. Ва Улуғхўжабойлар сулоласининг умидли новдаси бўлган сенга шу омонат гапларимни қолдиргим келди... Мақсуд, қўй, ўзингни бос. Йиғлама. Мен сенга армонларимнимас, ўз хато-ю гуноҳларимни тўкмоқдаман. Ёлғиз Оллоҳ ва ўзимги-на биладиган гуноҳларимни сенга ишониб айтмоқдаман. Сен узоққа борадурган йигитсан, тушуниб оларсан, деб ўйлайман. Юртимизда кимлар мени қароқчи деб атар, кимлар сўнгги босмачи, деб тавқи лаънат тамғасини босиб ҳам қўйгандир. Балки, баъзилар бировнинг тўйини бузиб, никоҳидаги аёлини олиб қочган нобакор деб билар. Лекин мен, Худованди Каримга минг қатла шукрларки, у гуноҳи азимга ботиб улгурмадим. Менинг гуноҳим бошқа нарсада: бу дунёда ҳар неки Оллоҳнинг изни-иродасисиз бўлмаслигини унутиб, Баҳриддин ошнамнинг қасосини олмагунча қўймайман, деб қасам ичганим ва шу ният билан бир бандага билиб-билмай зулм ўтказиб қўйганимдир! Мен султонлар ҳам журъат этолмайдиган бир жазони инсон боласига, Худо қўшқўллаб уриб қўйган кимсага раво кўриб, ёмон адашибман. У асли беайб бўлиб чиқди, Мақсуд...» Адиб Мурод Мансурнинг «Жудолик диёри» асари ана шу тарих ва кечмишлар ҳақида баҳс этади.

You rated this book