Лангар фожиаси

avg - /5
Authors: G‘ulom Karimiy
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2014
ISBN: 978-9943-00-945-5

Ёзувчи Ғулом Каримийнинг “Лангар фожиаси” романи кўламдор асар. Воқеалар 1917–1941 йилларда тоғлар орасидаги Лангар қишлоғи ва, умуман, ўлкамизнинг жанубий ҳудудларида кечади. Икки авлод вакиллари ҳаёти тасвири орқали ўша даврдаги ўзбек халқи турмушининг кенг манзараси бадиий тарзда акс эттирилган. Алғов-далғов замонда гўдаклигидаёқ ота-онасидан жудо бўлгач, етимхоналарда бирга тарбияланиб, кейинчалик бир университетда таҳсил олишса-да, бир-бирларини танимаганлари туфайли кимсасизлик қисматига маҳкум эгизаклар – Яшар (Ҳасан) ва Нодиранинг (Зуҳра) изтиробларга тўла ҳаётининг драматизм билан йўғрилган тасвири китобхонни бефарқ қолдирмайди. Ҳар қандай даврда инсон кўнглини нурлантирувчи ишқ-муҳаббатнинг инжа тасвирлари, шунингдек, детектив унсурлари, Лангарнинг қадим тарихига оид материал ва ривоятларга мурожаатлар йирик ва жиддий романнинг мароқ билан ўқилишини таъминлайдиган омиллардир.

You rated this book