Чўққида қолган овчининг оҳи-зори

avg - /5
Authors: Chingiz Aytmatov , Muxtor Shoxonov
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 1998
ISBN:

XX асрнинг буюк ёзувчиси Чингиз Айтматов билан таниқли қозоқ шоири, йирик жамоат арбоби Мухтор Шохоновнинг самимий суҳбатлари натижаси ўлароқ дунёга келган ушбу китоб инсониятга чексиз ишонч ва меҳр-муҳаббат маҳсулидир. Инсон умрининг моҳияти — маънавий жасорат, инсон эса ҳайтнинг гултожи. Фоний дунёда инсонга бориб тақаладиган чигал муаммолар беҳисоб. Бундай муаммоларга ҳар бир киши дуч келади ва ҳар ким ўзича жавоб излайди, ўзича жавоб топади. Абадият фақат келажакми ёки ўтмиш ҳам, ушбу дамлар ҳам абадиятми?.. Хуллас, муаллифлар нозик масалалар тўғрисида нозик фикр юритадилар ва китобхонни ҳам фикрлашга ундайдилар: ўқувчи Чингиз оға билан Мухтор оғага ҳамсуҳбат бўлиб қолади, сирдош бўлиб қолади. Дўстона учрашув муборак бўлсин, азиз китобхон!

You rated this book