Тоҳир Малик сабоқлари

avg 5 /5
Authors: Shukur Qurbon
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-70-8

Маълумки, халқ қадр-­қимматини, нуфузини белгилашда, бошқа нарса­-ҳодисалардан кўра, аввало, унинг маънавият соҳасида қўлга киритган ютуқлари салмоқлироқ ўринни эгаллайди. Адабиёт оламида яратилган асарлар ҳам бундан мустасно эмас. Кейинги йилларда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида гап кетганда, бошқа ардоқли ёзувчи­-шоирлар қатори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, адиб Тоҳир Малик ижоди хусусида жуда илиқ фикрлар айтилмоқда. Табиийки, халқимиз нафақат ёзувчи ижодига, балки шахсиятига ҳам доим қизиқиб келган. Хўш, адиб Тоҳир Маликнинг шахсияти қандай? Унинг бошидан қандай кунлар кечган? Бу саволлар сизни ҳам қизиқтириши табиий. Бинобарин, яхши инсон бўлмай туриб, яхши ёзувчи бўлиш мумкин эмас, деган гап бор. Шунингдек, «Шайтанат» видеофильмида хонанда Азим Муллахонов ижро этадиган машҳур қўшиқ матни ҳам рисола муаллифи Шукур Қурбон қаламига мансублиги барчага маълум бўлмаса керак. У адиб билан бирга ишлаган, меҳр­-мурувватидан баҳраманд бўлган. Ёзувчининг халқимиз маънавияти йўлидаги фаолиятидан хабардор. Рисоладан ўрин олган ҳаётий ҳикоя, лавҳа ва ривоятлар ўзининг ҳаққонийлиги ва таъсирчанлиги, юморга бойлиги билан адиб портретига ўзига хос чизгилар вазифасини ўтаган, деб ўйлаймиз.

You rated this book