Қуёшларим, ойларим

avg - /5
Authors: Tursunoy Sodiqova
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2011
ISBN: 978-9943-393-19-6

Одам боласи дунёга келган замоноқ унга алқаб, пок ниятлар билан жисмига монанд исм танлайдилар. Ана шу исм эгасига бир умр йўлдош бўлади. Кимдир кишиларга фақат яхшиликлар соғинувчи ҳақиқий Саид бўлса, яна кимдир Муҳаммад (с.а.в)га умматлар қаторига кирувчилар хислатини эгаллайди. Яна биров илм ва санъатда чин Турғунликка эришса, яна биров фазлу камолоти билан авлодлар хотирасида Сафар қилади. Таниқли воиза Турсуной Содиқова мазкур китобда миллат хотирасига мангу муҳрланган инсонларни ёдга олади. Саид Аҳмаддек устозлари ва Муҳаммад Юсуфдек шогирдларини умрининг қуёшу ойига менгзайди. Устоз Ғайбулла ас-Салом ва дўсти Сафар Барноларнинг келажак авлодга ўрнак бўлажак сифатларини бир-бир тилга олади. Ушбу эсдаликлар қўлингиздаги мўъжазгина бир ёдномага кирди. Умидимиз, мазкур хотиранома миллий маънавиятимизни таниш ва асрашда хизмат қилади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book