Ёш ота-оналарга маслаҳатлар

avg - /5
Authors:
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN:

Бола чақалоқлик давридан ўтиб, эсини таний бошлагач, руҳиятида мураккабликлар бошланади, яъни у ўзига хос шахс бўлиш томон қадам ташлайди. Бу жараён бола учун ниҳоятда мураккаб бўлиш билан бирга ота-она учун ҳам ўта масъулиятли даврдир. Мазкур вақтда боланинг руҳиятига шикаст етказмай, унинг инжиқликларига, тажовузкорликларига, хоҳиш-истакларига қандай муносабатда бўлиш керак деган савол ҳар қандай ота-она учун қизиқ бўлиши табиий. Бу борада қўлингиздаги китоб — «Ёш ота-оналарга маслаҳатлар» рисоласи яқиндан ёрдам беради. Унда оилада бола билан турли вақтларда қандай муомалада бўлиш усуллари кўрсатилган, шунингдек, болаларда кўп учрайдиган касалликларнинг олдини олиш ва уларни уй шароитида қандай даволаб, қай тариқа ёрдам кўрсатиш йўллари санаб ўтилган. Китобча ёш ота-оналарга, оила қуриш арафасидаги ёшларга мўлжалланган.

You rated this book