Уйингга буғдой тўлгур!

avg - /5
Authors: Abdurahmon Ibrohimov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2011
ISBN: 978-9943-393-34-9

Абдураҳмон ИБРОҲИМОВнинг ушбу тўпламида унинг турли йилларда ёзган ҳажвий ҳикоялари ва «Ансамбл» қиссаси жой олган. Ҳажвий ҳикояларда муаллиф турмушда ва баъзи кишиларда учраб турадиган айрим иллатлар ҳамда камчиликларни гоҳ енгил кулги, гоҳ аччиқ киноя билан фош этади. «Шум боланинг жияни» туркум ҳикояларида катталар онгидаги баъзи қусурларни болалар характери орқали очса, бошқа асарларида эса ўзи яхши билган илмий ходимлар ҳаётидаги танқидбоб нуқталарни ҳажв тиғига олади. «Ансамбл» ҳажвий қиссасида яқин ўтмишда бир корхонада бўлиб ўтган воқеалар қизиқарли қилиб ўзига хос ҳажв тилида баён этилган. Тўпламга киритилган асарлар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

You rated this book