«Падаркуш»

avg 5 /5
Authors: Tohir Malik
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2011
ISBN:

Ўтган аср, ўтмиш жамиятнинг халқимиз қалбида оғир жароҳат қолдирган мудҳиш воқеаларидан бири — мингларча бегуноҳларнинг «Халқ душмани» деган туҳмат билан қирғин қилинишидир. Сизу биз Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носир сингари бир неча улуғларнинг қисмати билангина танишмиз. Тақдири номаълум бўлган юзлаб номлар Мустақиллик йиллари тикланди, пойтахтнинг Юнусобод даҳасида улар хотирасига ёдгорлик ўрнатилди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Ов» деб номланган қиссаси ўша машъум йиллар ҳақида ҳикоя қилади. Қисман хаёлий (фантастик) унсурдан фойдаланиб ёзилган бу асар бугунгача тақдирлари номаълум бўлиб турган туҳмат қурбонларининг хотираларига бағишланади. Шунингдек, китобга ёзувчининг кейинги йилларда ёзган “Падаркуш”,“Қарғиш”, “Вой, онажоним” каби ҳикоялари киритилдики, уларда инсон зотининг қанчалик олижаноб, айни дамда қабиҳ ишларга қодирлиги қаҳрамонлар феъл-атворида ифода қилинади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book