Ўлиб тирилганлар қисмати

avg - /5
Authors: Azamat Qorjovov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2011
ISBN: 978-9943-393-56-1

“Инсон ўлиб тирилиши мумкинми?” деган савол ҳар бир китобхонга қизиқ. Шундай бўлар экан, бир кечанинг ўзида тарракдек қотиб, эртасига гўридан қазиб олинади-да, ҳушига келтирилиб, яна ҳаёт кечиришда давом этаверади. Лекин энди бошқа исм-шариф ва бошқа қиёфа билан. Гўё ҳеч нима ўзгармагандек, аммо ўлиб тирилган одамнинг яқинлари, қариндош-уруғлари оёққа турганда қандай воқеалар рўй беришини тасаввур қиляпсизми? У ҳам майли, ўлган одам ўз ортидан гулдек учта фарзандини ҳам “ўлдириб” олиб кетса-чи?! Қолаверса, инсонни сескантирадиган бу каби ҳодисалар ортида ўзинг билган ва таниган одам турган бўлганда нима қилар эдингиз?! Тиниб-тинчимас ижодкор Азамат Қоржовов нав­батдаги асарида ана шундай ҳодисалар тизимини ҳикоя қилади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book