Келинлар дафтарига (1-китоб)

avg 5 /5
Authors: Tohir Malik
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2009
ISBN: 978-9943-370-17-3

Фариштали аҳил оила «бахт саройи» деб таъриф­ланади. Никоҳ ўқилганда шу сарой пойдеворига илк ғишт қўйилади. Мазкур саройни эр ва хотиннинг ўз­лари барпо этишлари керак. Атрофдагилар, хусусан, ота ва она, қайнота ва қайноналар моддий жиҳатдан кўмакчи, маънавий жиҳатдан эса маслаҳатчидирлар. Ҳаёт тажрибаси йўқ куёв ва келин бахт саройини қуришда нималарга аҳамият беришлари керак? Қандай фазилатларни ўрганиб, қандай иллатлардан қутулиш­лари зарур? Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида шу мавзуларда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки» асарига илова тарзида юзага келган, уч китобдан иборат бу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қай­нота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳа­қида атрофлича фикр юритилган.

You rated this book