Келинлар дафтарига (3-китоб)

avg - /5
Authors: Tohir Malik
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2009
ISBN: 978-9943-370-20-3

Юрагида ширин орзу-умидлар билан келинлик сарпосида куёв хонадонига қадам қўяётган қиз ўзи учун сирли туюлган янги хонадоннинг тартиб-қоидалари, интизомларини ўзлаштириб олади. Агар у инсонийлик фазилатлари, аёл, она бўлишдек масъулиятли вазифалар, оилани мустаҳкамловчи асослар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлса, ундай келин энг бахтли аёлга айланади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Келинлар дафтарига» деб номланган янги — учинчи ахлоқ китобида («Қўшнинг ёмон бўлса») ана шу — ибратли келин, аёл, она бўлиш каби мавзулар жамланган. Шунингдек, унда адиб жамиятнинг дурру гавҳари саналган оила мустаҳкамлигининг асослари ҳақида фикр юритади, ҳадис ва ривоятлардан ибратли мисоллар келтиради. Китобда қўни-қўшничилик, меҳмондўстлик, вақт қадри, исрофгарчиликдан қочиш, хуллас, инсонни гўзал қилувчи фазилатлар хусусида сўз боради.

You rated this book