Аср арафасидаги қотиллик

avg - /5
Authors:
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2010
ISBN: 978-9943-370-69-2

Инсон бир-бирига номутаносиб бўлган қарама-қаршиликлар — Яхшилик ва Ёмонлик, Эзгулик ва Ёвузлик қуршовида яшайди. Улардан қай бирининг устун келиши энди инсоннинг ўзига, унинг феъл-атвори ва хулқига боғлиқ. Одам боласи яхшиликка мойил бўлса, яхшиликлар қилиб маънан юксалиб бораверади. Агар бировларга заҳмат етказиш ҳисобига бойлик орттирса, обрў қозонса, ундай одам разиллик ботқоғига ботиб кетаверади. Одам боласининг ҳаёти қандай кечмасин, холис Ҳакам ўз ҳукмини «ўқийди»: яхшиларни мукофотлайди, ёмонларни эса жазолайди. Бундай умуминсоний ғоялар ғарб адабиётида ҳам кенг ёритилган. Мазкур китобга европалик машҳур ёзувчиларнинг детектив жанрда ёзилган бир нечта ҳикоялари киритилди.

You rated this book