Армон асири

avg - /5
Authors: Ismoil Shomurodov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2009
ISBN: 978-9943-370-06-7

Асар ўтган асрнинг қиличидан қон томиб турган жаллод замонида яшаб бутун дунёни бир сиқим қишлоғидан иборат, деб билган ҳаётида яшаб азоб- уқубатдан, хўрлигу зулмдан, очачилик ва уруш таҳликаларидан бошқасини билмаган, елкаси қуёш кўрмай ҳамма давр учун ҳам қимматли бўлган азиз жонини арзонга берган жабрдийда боболаримиз ва бағриқон момоларимиз ҳақида ҳикоя қилади. Воқеалар гўё кўз ўнгимизда бўлаётгандек даҳатга тушасиз, уларнинг ҳам биз каби бахтли ва махзмунли ҳаёт кечиришга ҳақли эканликларини ўйлаб куйинасиз. У вақтларда инсон умри аҳамиятсиз ва капалак умри мисол қисқа. Капалак-ку дунёга келиб бор гўзаллигини бахшида этади, бир кунлик ҳаётиданда завқ олиб кўкларга парвоз этиб жон беради. Бироқ асар қаҳрамонлари-чи, улар инсон эдику. Муаллиф бу билан бизга инсон умрининг бебаҳолиги, уни мазмунли яшаш, хар қандай вазиятда ҳам одамийликни унутмасликка ундайди. Қадрли китобхон! «Армон асири»дан огоҳ бўлингу, ҳеч қачон унинг асирига айланманг! Асар кенг китобхонг оммасига мўлажалланган.

You rated this book