Хуфёна жанг

avg 4.33 /5
Authors: Tursunboy Adashboyev
Publisher: Akademnashr
Year: 2016
ISBN: 978-9943-995-44-4

Закийлик, ҳозиржавоблик халқимиз тийнатидаги эзгу фазилатлардан. Бу ҳолат аждодларимизнинг сўз қудрати ва жозибасини азалдан теран англаганидан дарак беради. Устоз адиб Турсунбой Адашбоевнинг ўз тенгқурлари ва шогирдлари асарларига боғлаган баъзан беозор, ўрни келганида ҳатто аччиқроқ кинояли пародиялари, ҳазил шеърларини сўз масъулияти борасидаги ўзига хос эслатмаси десак янг­лишмаган бўламиз. Зеро сўнгги йилларда чоп этилган шеърий асарларни имкон қадар «элакдан ўтказган» шоирнинг танбеҳларида ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллашга тарғиб борлиги кўриниб туради. Шу маънода ҳам мазкур китобнинг ўқувчини бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.

You rated this book