Жиловланган аланга

avg - /5
Authors: Orif Omonov
Publisher: Akademnashr
Year: 2011
ISBN: 978-9943-4097-9-8

Кўкдумалоқ. Ўртачўлда ястаниб, неча-неча асрлардан буён ҳувиллаб ётган, чўпон-чўлиқлар мол боқиб юрадиган, шимолда Бухоро чўллари, ғарбда Туркманистон сарҳадлари, жануби-шарқда Помуқ-Муборак даштларига туташиб кетган бу жой номини бугун бутун дунё билади. Теварак-атрофдаги тўда-тўда қум барханлари, думалоқ шаклдаги тепаликлар баҳорда кўм-кўк майсалар билан қопланганда, бепоён чўл осмонида турфа қушларнинг базми авж олганида, Кўкдумалоқ ажойиб тароват касб этади. Бу гўзаллик, бу чексизликка боққан кишининг кўзи яшнаб, дили яйрайди. Эҳтимол, шу сабабли аждодларимиз бу маконни Кўкдумалоқ деб атагандир. Асрлар мобайнида чорва моллари туёқлари остида ётган Кўкдумалоқ даштлари бағрида катта нефть ва газ захираси борлиги собиқ шўро тузуми давридаёқ аниқланганди.

You rated this book