Чингиз Айтматов ва XXI аср

avg - /5
Authors: Ilhom G‘aniyev
Publisher: Akademnashr
Year: 2012
ISBN: 978-9943-389-46-5

Мазкур монография ХХ аср бадиий-эпик тафаккури даҳоларидан бири Чингиз Айтматов ижодининг тадқиқига бағишланган. Туркий сўзнинг Алишер Навоийдан кейинги жаҳоншумул вакили бўлмиш (слишком громко сказано – Ш.С.) Чингиз Айтматовнинг деярли барча асарлари ўзбек тилига таржима қилингани боис, миллий адабиётшуносликда мана шундай тадқиқотга ҳам эҳтиёж бор эди. Китобда адиб ижодига сўз санъатининг турли даврларида фаолият кўрсатиб, инсон бадиий тафаккурининг ноёб дурдоналарини яратган Данте Алигьери, Жованни Бокаччо, Алишер Навоий, Уильям Шекспир, Мигель де Сервантес, Даниель Дефо, Иоганн Вольфганг Гёте, Лев Толстой, Фёдор Достоевский, Михаил Булгаков, Габриэль Гарсиа Маркес сингари вакиллари ижоди контекстида баҳо берилган. Муаллифлар бадиий тафаккурнинг фалсафий, ижтимоий, мифологик, илоҳий-ирфоний қарашлар билан синтезлашувини Чингиз Айтматов ижоди мисолида кузатганлар. Монография филологлар, турли соҳа мутахассислари, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

You rated this book