Машраб: муаммо ва ечимлар

avg - /5
Authors: Abdusattor Jumanazar
Publisher: Akademnashr
Year: 2015
ISBN: 978-9943-985-92-6

Ўзбек мумтоз адабиётининг машҳур вакили Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижоди тўғрисида кўплаб тадқиқотлар амалга оширилганига қарамай, мазкур мавзу юзасидан ҳозиргача мунозаралар тўхтагани йўқ. Сўнгги қизғин баҳслар 2010 йил сентябрь ва 2011 йил август оралиғида бўлиб ўтди. Ушбу мунозаралар ўзбекнинг суюкли ва машҳур шоири Бобораҳим Машраб ҳаёти тарихига баъзи қимматли маълумотларни олиб кирди. Рўзибой охунд тарих саҳнасида Машраби Соний (Иккинчи Машраб) номи билан бутунлай ёрқин қиёфада пайдо бўлди. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу китобдаги маълумотлар ўза­гини муаллифнинг 2010 – 2011 йилларда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида чоп қилиб борилган «Мабдаи нур» асари муаллифи муаммосини ёритишга бағишланган мақолалари ташкил этади. Ўқувчи улар қаторида бирламчи манбалар асосида тайёрланган ва илк бор илмий муомалага ки­ритилаётган янги қизиқарли маълумотлар билан танишади.

You rated this book