Бурунги болалар

avg - /5
Authors: Abdurahmon Ibrohimov
Publisher: Akademnashr
Year: 2016
ISBN: 978-9943-995-54-3

Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил дейди халқимиз. Ҳар бир катта-кичик асарнинг дунёга келишида ҳам шу мазмун, шу моҳият ётади десак янглишмаймиз. Абдураҳмон Иброҳимовнинг илк йирик асари – «Бурунги болалар» ҳам ҳозирги тинч, осуда, ҳур замонда болалик нашидасини суриб, юксак марралар сари интилаётган ёшларимизнинг ибрат олишлари, мус­тақил, эркин ҳаёт қадрига етишлари, шукроналик ҳиссини туюшлари учун бир туртки бўлса ажаб эмас. Асарда ўтган асрнинг сўнгги чораги – мустабид тузум ич-ичидан емирила бошлаган пайтлар қаламга олинган. Муаллиф ўша замон ижтимоий ҳаётидаги адолатсизликларни ўқувчи ва ўқитувчи, оила ва мактаб, катталар ва болалар орасидаги муносабатлар орқали очиб беришга интилган. Ушбу асар замонамиз ёшларини ҳам, болалиги романда тас­вирланган пайтларда ўтган ёши катта китобхонларни ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.


Ushbu kitob lotin yozuvida:
Burungi bolalar
You rated this book