Заррадан то коинот қадар

avg - /5
Authors:
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2013
ISBN: 978-9943-4075-4-1

Вақт — югурик. У ўтгани сайин илм-фан ҳам жадал ривожланмоқда. Олимлар, ихтирочилар, тиббиётчилар фан дунёсида оламшумул кашфиётлар қилишмоқда. Баъзи яратилаётган ихтироларни кўриб, эшитиб, инсон қўли билан амалга оширилганига ишонгинг келмайди. Нима бўлганда ҳам, ҳар бир янгилик башариятга яхшилик йўлида хизмат қилмоғи лозим. Шундай кашфиётлар борки, улар фойдадан кўра, инсоният бошига кўпроқ кулфат келтирди, дейиш мумкин. Ушбу китобни мутолаа қилар экансиз, гоҳ табиат сир-синоатларидан ҳайратланасиз, гоҳ дунё мўъжизаларининг сеҳрли оламига ғарқ бўласиз — жуда кўп саволларнинг ечимини топгандай бўласиз, аммо ҳар қанча илгариламасин, ҳар қанча яратувчанлик қилмасин, инсоният ҳамиша табиат қудрати олдида ожизлигича қолаётгани кишини ўйга толдиради. Бу тўплам китобхонлар учун жуда кўплаб қизиқарли маълумотларга эгалиги, айниқса, ёшларнинг билим ва тафаккурини бойитиши билан ҳам аҳамиятлидир.

You rated this book