Олтин васвасаси

avg - /5
Authors: Sanjar Toshpo‘latov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-95-1

Инсон дунёга келибдики, азоб-­уқубатлар, шоду хуррамликларни Яратганнинг амри, деб билади. Аммо ҳар бир қўйилган қадам учун ўзи жавобгар эканлигини баъзан унутиб қўяди. «Олтин васвасаси» қиссаси яшаш моҳиятини англаб ета олмаган инсонлар тақдири, жумбоқларга бой ҳаёт тарзи ҳақида, шунингдек, қаҳрамонларнинг очкўзлик, қабиҳлик, қасос каби иллатларнинг қулига айланиб, охир оқибат ўзлари ҳам шундай разилликлар қурбонига айланиб қолишлари ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллифнинг юксак маҳорати ила олтиннинг киши ҳаётига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида битилган бу қисса, инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлигини йўқотмасликка даъват этади. Уч даврни ўз ичига олган воқеалар ривожи йиллар оша инсониятнинг тафаккури, ички дунёсидаги тафовут, ёинки мутаносиблик ўқувчи кўз ўнгида намоён бўлар экан, адолат ва ҳақиқат, софдиллик ва самимийлик, тўғрилик ва оқибат каби фазилатларни киши ўзида ихтиро этишига ундайди. Асар кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book