Ажал коми

avg - /5
Authors: Piter Benchli
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2012
ISBN: 978-9943-4072-6-8

1940 йили Нью-Йоркда туғилиб, 2006 йилда вафот этган америкалик журналист Питер Брэдфорд Бенчли ўзининг “Ажал коми” (“JAWS”, русчаси “Челюсти” деб таржима қилинган ва “Иностранная литература” журналининг 1984 йил август сонида чоп этилган) саргузашт асари билан дунёга довруқ солди. 1974 йилда ёзилиб, энг харидоргир китоб деб топилган ушбу роман асосида ишланган даҳшатли фильм бир йил ўтгач, экранга чиқди ва миллионларча мухлислар эътиборини жалб қилди. Умрининг сўнгги ўн йиллиги давомида Бенчли денгиз ва унинг жониворлари ҳақида бир қатор ҳужжатли фильмлар учун сценарийлар ҳам ёзди. У одамлар “денгизнинг нафақат гўзал, балки сирли ва ҳукмрон хилқат” эканлигини англашларини истарди. Бенчли атроф муҳитни ҳимоялаш Миллий кенгаши (National Council of Environmental Defense) аъзоси ва унинг уммонга оид дастурлари вакили бўлиб ҳисобланар эди. «Ажал коми» романи китобхонлар эътиборига ўзбек тилида илк бор ҳавола этилмоқда.

You rated this book