Нозик мунчоқлар тўқиш

avg - /5
Authors:
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2013
ISBN: 978-9943-4074-4-2

Қўл меҳнати қадим замонлардан бери алоҳида қадрлаб келинади. Шу бугунги кунгача мода оламида не-не янгиликлар ихтиро қилинди ва уларнинг кўпчилиги аллақачон истеъмолдан чиқиб кетишга ҳам улгурди. Аммо инсониятнинг мунчоқдан ясаладиган нарса-буюмларга бўлган эҳтиёжи заррача камаймади, аксинча тараққий этиб борди. “Нозик мунчоқлар тўқиш” деб номланган ушбу китобда уй шароитида қўл меҳнати ёрдамида тайёрланадиган турли тақинчоқлар, яъни билагузук, узук, зирак, занжир, брелок, соч тўғноғичи каби кўплаб безакларнинг ясалиш усуллари келтирилган. Ушбу тақинчоқларни тўқиш усуллари шу қадар содда тилда тушунтириб берилганки, ҳатто бисердан тақинчоқ тўқий олишига ишончи комил бўлмаган хотин-қизлар ҳам ҳеч бир устоз кўмагисиз, фақат шу қўлланмадаги кетма-кетликка риоя қилиб, кўзни қамаштирар даражада бетакрор бўлган тақинчоқларни ясай олади. Энг муҳими, ушбу тақинчоқларни тўқиш учун фойдаланиладиган материаллар ҳамёнбоп ва топилиши осон. Ушбу китобни нашрга тайёрлашда Светлана Александровна Хворостухинанинг мақолаларидан фойдаланилди. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book