Меҳрибонгинам

avg - /5
Authors: Mavjuda Tursunova
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2012
ISBN: 978-9943-393-95-0

Ўзбекистон телерадиокомпанияси орқали эфирга узатиладиган «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатувининг ташкил этилганига бу йил 50 йил тўлди. Ярим асрлик бу вақт давомида мазкур кўрсатув орқали ҳаётнинг ҳам оғир, ҳам қувончлари саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди. Уларда инсоний қадриятлар, фазилатлар улуғланди, башариятни жоҳиллик ботқоғига туширадиган хислатлар эса қораланди. Олижаноб, меҳрли, саховатпеша кишиларнинг эл-юрт орасида, яхшилар қаторида ҳурмат қозониши, бахил, иғвогар, ҳасадгўйларнинг эса маҳалла-кўйда юзи қора бўлиши ҳаётий лавҳаларда гавдалантирилди. «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви орқали қанчадан-қанча оилалар тикланди, ноҳақ туҳматдан жабр кўрганларнинг юзлари ёруғ бўлди, адолат тикланиб, ҳақиқат юзага чиқди. Бир-бири билан юзкўрмас бўлган қондош жигарлар топишди. Ана шундай савоб ишлари учун халқимиз бу кўрсатувни севиб қолди. Ҳар бир сонини интиқиб кутадиган бўлди. Ёшу кекса кўрсатув бошловчиларини ота сифатида кўриб, уларнинг номига ўз ҳаётларида содир бўлган воқеаларни ёзиб мактуб жўнатадиган бўлди. «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи»нинг ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан мазкур кўрсатувга узоқ йиллар муҳаррирлик қилган Мавжуда Турсунова Ҳофиз қизи муносиб тўёна тайёрлади. Кўрсатувда намойиш этилган воқеалар асосида ҳикоялар ёзиб, уни тўплам ҳолида китобхонларга тақдим этмоқда. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book