Сеҳрланган қаср

avg - /5
Authors:
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2012
ISBN: 978-9943-393-97-4

Эрон — афсона ва эртаклар юрти. Бу халқ маданияти ва санъати қадимда ҳам эртакнамолиги билан барчанинг, айниқса, европа халқига мансуб кишиларнинг қизиқишига сабаб бўлган. Эрон халқининг оғзаки ижоди жуда бой ва ранго-рангдир. Унда биз алла, тўй ва бошқа маросимларда айтиладиган қўшиқлар, севги-муҳаббатни тараннум этувчи ашулалар, ишқий таснифлар, золим бойлару амалдорларнинг устидан кулувчи ҳажвиялар, қаҳрамонлик ҳамда романтик достонлар, топишмоқ, латифа, мақол, маталлар, хилма-хил ва ажойиб эртакларни учратамиз. “Эртаклар сайёраси” туркуми остида нашр этилаётган “Сеҳрланган қаср” тўпламида Эрон халқининг минг йиллардан бери оғиздан-оғизга ўтиб келаётган энг сара эртаклари мужассамлашган. Ушбу эртаклар ўсиб келаётган ёш авлодни эзгуликка чорлаш баробарида, уларни мантиқий фиклашга, сўзамолликка, шу билан бирга, топқирликка ўргатади. Китоб ота-оналар, боғча ва мактаб муассасалари тарбиячиларининг болажонларга ўқиб беришлари учун, шунингдек, қуйи синф ўқувчиларига мўлжалланган.


Ushbu kitob lotin yozuvida:
Sehrlangan qasr
You rated this book