Севги васфи

avg - /5
Authors: Abdurazzoq Xoliqov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2012
ISBN: 978-9943-393-80-6

Сўзлар мисоли дуру гавҳар. Уларнинг аслини терсангизу бир ипга чиройли қилиб тизсангиз гўзал бир асар пайдо бўлади. Асарки, кўнгил торларини чертувчи, юракларни сел қилувчи ашъор. Агарки, шеър оҳангини топиб куйласангиз борми, булбулларнинг ҳам куй сеҳрига ошуфта бўлганини кўрасиз. Шеъриятнинг сеҳри ана шундай кучли қудрат. Сўзлар қатига туйғуларини терган илҳом кишиларидан бири Абдураззоқ Ҳолиқов Яхтанийдир. Шоирликка даво қилмайдиган бу хокисор, шоиртабиат инсон атрофидаги манзараларни кузатади, инсонлар билан мулоқот қилади. Бари-барини кўнгил кўзи билан кўриб, кўнгил тили билан баён қилади. “Севги васфи“ деб номланган шеърлар тўплами Абдураззоқ Яхтанийнинг иккинчи китобидир. Унга шоирнинг кейинги йилларда ёзилган ижод намуналари жамланган. Китоб шеърият ихлосмандларига мўлжалланган.

You rated this book