Эр бермоқ — жон бермоқ

avg - /5
Authors: Xos Niyat
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2014
ISBN: 978-9943-4285-1-5

Одам пайдо бўлган замонлардан бери ўзгармай келаётган кичик давомийлик бу аёл қалбидир. Бу гўзал хилқат туфайли не-не эркаклар кўп суронларни бошдан кечирдилар. Айтишларича, энг биринчи жиноят содир этилишига ҳам аёл сабаб бўлган экан, узоқ ўтмишда минглаб кишиларга қирғин келтирган катта-катта жанглар ҳам биттагина аёл учун бўлганидан хабардормиз. Аммо аёл қалбининг тўфонлари олдида бундайин шавкатли жанглар, тенги йўқ қаҳрамонликлар, мислсиз қурбонликлар ҳеч нима эмас. Гарчанд, ҳар томонлама эркак кишидан бир поғона паст ҳисоблансалар-да, дунёни аёл қўллари тутиб тургандек, гўё. Момо Ҳаво издошларини тушуниб бўлган эмас, билъакс ўзлари ҳам ўзларини тушуна олмаслар. Қўлингиздаги бу китобчада аёл руҳиятининг чизгилари акс этади. Турмушнинг турли синов ва зарбаларига дуч келган аёл­ларга юпанч ва тасалли руҳида ёзилган. Ушбу китоб йигит-қизлар ва ўрта ёшли кишилар аудито­рия­сига мўлжалланган.

You rated this book