Қотилликнинг қора тарихи

avg - /5
Authors: Xo‘roz Abdusalomov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-67-8

«Мен сизни ҳозир хам яхши кўраман, аммо сизнинг қишлоқдаги кулбаи вайронангизга келин бўлиб боришни истамайман, чунки битта эшаги ва битта сигиридан бўлак ҳеч вақоси йўқ, саводсиз, маданиятсиз ота-онангиз, тўпори синглингиз билан бир ҳовлида яшай олмайман... Шунинг учун ҳам ўзига тўқ, топармон, тутармон, ота-онаси, қариндош-уруғи обрў-эътиборли ва замонавий ҳаёт тарзига эга бўлган Мардонга турмушга чиқаман...» Қотиллик айнан мана шу мактубни ўқишдан бошланди. Мардон севгисига гард юқтирмай уни асрарди. Лобар билан тақдирини боғлаб ширин ҳаёт кечирмоқчи эди. Лекин инсоннинг орзулари ҳамиша у ўйлаганидек рўёбга чиқавермас экан. Мардон жиноятга қўл урди. «ҚОТИЛ­ЛИКНИНГ ҚОРА ТАРИХИ» қиссасини ўқиб, ҳар битта қаҳрамоннинг феъл-атвори, яшаш тарзи, ўй-хаёллари — ички дунёларини очиш баробарида, инсоннинг ички дунёси борасидаги айрим саволларга аниқ жавоб топасиз. Китоб детектив асарлар ишқибозларига мўлжалланган.

You rated this book