Ёш хотин

avg - /5
Authors: Ismoil Shomurodov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-75-3

Ҳаётимиз давомида қотиб-қотиб куладиган воқеаларга жуда кўп дуч келамиз. Бундай воқеаларнинг сабабчиси албатта, содда, ишонувчан ва остона ҳатлаб «кўча кўрмаган» одамлар бўлишади. Бундай одамларни алдаш осон, фақат эътиқодларини ўзгартириш қийин, холос. Таниқли ижодкор Исмоил Шомуродовнинг «Ёш хотин» ҳажвий қиссасида қишлоқ одамларининг гўллиги, ҳар қандай қинғирликни тўғри қабул қилиб, алданиб кетавериши ва оқибатда йиллар мобайнида топган ҳурмат эътиборини йўқотиши енгил кулгу билан баён қилинади. Қиссада ўз айбини бошқаларнинг этаги билан ёпишга уринадиган, одамларнинг ҳузур-ҳаловатидан тинчлиги бузиладиган кимсаларнинг турфа қиёфалари қаламга олинган. Қисса китобхонларнинг кенг оммасига мўлжалланган.

You rated this book