Ойнинг ўн беши

avg - /5
Authors: Rustam Jabborov
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2013
ISBN: 978-9943-4149-6-9

Дунё яралибдики, эзгулик ва ёвузлик ўртасида аёвсиз кураш боради. Бу курашни гоҳида ёнгинамизда юз бераётган оддий, кундалик воқеалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Зеро, инсонлар ўртасидаги азалий муносабатлардаги дўстлик, меҳр-оқибат, муҳаббат, садоқат тушунчалари бор экан, уларга зид ўлароқ ғанимлик, қабоҳат ва разолат, хиёнат сингари тушунчалар ҳам мавжуд. Уларни енгиш, эзгулик ғалабасига эришиш ҳамиша ҳам осон кечмайди. Бу йўлда қанча-қанча азоб-уқубатлар чекишга, мураккаб синовларни енгишга тўғри келади. “Ойнинг ўн беши...” қиссасининг қаҳрамонлари тақдирларида ҳам ана шу кураш яққол намоён бўлади. Шунингдек, ишлаб пул топиш илинжида ўзга мамлакатга кетган асар қаҳрамони бошига тушган синовлар, қора кунларни қандайин мусибатлар билан енгиб чиққани китобхонларни ўйлантириб қўйишига шубҳа йўқ. Ушбу китоб адабиётга ва замонавий ёшлар ҳаётига қизиқувчиларга мўлжалланган.

You rated this book