Муҳаббат нима

avg - /5
Authors: Tursunoy Sodiqova
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2014
ISBN: 978-9943-4443-3-1

Муҳаббат — сирли туйғу! Муҳаббат — жўшқин ҳаяжонлар олами! Муҳаббат — чақирилмаган меҳмон! У қачон ва қаерда бўлмасин ҳар бир қалб эшигини очиб сўроқсиз кириб келаверади. Кимгадир баҳорнинг нафис гуллари ифорини бўйлатса, яна кимнидир бахт қасрига шоҳ этиб сайлайди, яна кимнидир эса ҳижрон гирдобига ташлайди. Муҳаббатнинг ана шундай бетиз­гин, ташвишли онларида ошиқ-маъшуқлар ўз туйғу­ларини қай тариқа жиловлаш, ҳисларини ақл ва кўнгил тарозисида ўлчаб қайси мақбул йўлни танлаш керак деган мубҳам савол қаршисида ожиз қоладилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира, адиба Турсуной Содиқова мана шу саволлар атрофида ўз-фикр мулоҳазаларини жамлаб “Муҳаббат нима?” рисоласини тақдим этаяптилар. Ундаги фикрлар эндигина муҳаббатга ошно бўлган ёшларга, муҳаббатнинг чалкаш манзилида ўзига тўғри йўл очолмай турган йигит-қизларга, ҳаётнинг аччиқ сабоғидан хулоса излаган одамларга йўлланма бўлади деган умиддамиз. Рисола кенг китобхон оммасига мўлжалланган.

You rated this book