Жаннатим онам

avg - /5
Authors: Tursunoy Sodiqova
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2015
ISBN: 978-9943-4311-8-8

«...Бағрини ёриб ям-яшил майсага айланаётган бошоқ мағзини боласига бериб, ўзи пўчоққа айланаётган ОНАдир. Булоқ булоқ бўлибдики, кўксидан сизиб чиққан, турли томонга тарқалиб, орқасига қарамай, чопқиллаб узоқлашиб бораётган ирмоқлар кетидан термилганча кўз ёшларини тўкиб ётади. У шу туришда фарзандларини ҳали келинга, ҳали куёвга, ҳали набираларга, яна минг бир яхши-ёмон харидорларга бой бериб, нима бўлаётганини ўзигина билиб турган ОНАИЗОРдир!» Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира, воиз ҳамда маънавият тарғиботчиси Турсуной Содиқованинг мазкур китоби Ҳазрати Аёл — ОНАларга бағишланади.

You rated this book