Андижоннинг Солижони

avg - /5
Authors: Tursunoy Sodiqova
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-96-8

Бутун ҳаёти давомида Ватан ишқи, юрт ишқи, она тупроғининг бағрида унаётган гулу гиёҳ ишқида ёниб яшаган инсон — Ҳақ азиз этган инсондир. Гўзал Хонобод оғушида бўй чўзаётган ҳар бир навниҳолга фарзанди каби меҳр бериб, ҳовучида сув тутган, боғ-шаҳарнинг умрига умрини тикиб, осмонида юлдуз бўлиб порлаган ана шундай бир фидойи инсон — Андижоннинг Солижони эди. Лафзи ҳалол, талабчан раҳбар, вужудининг ҳар бир ҳужайрасида масъулият жўш урган, Ватанини тишида тишлаб тилим деб, кипригининг қатларида кўзим деб асраган, Ватан, миллат мулкини — орият қадар азиз билган Солижон ака Хонобод фахрига айланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира ҳамда маънавият ва маърифат тарғиботчиси Турсуной Содиқованинг «ШАХС МАЪНАВИЯТИ» туркумига кирувчи навбатдаги китоби Солижон ака Меҳмонов ҳақидадир.

You rated this book