Дақиқа қадри. 3-китоб

avg 5 /5
Authors: Abdurasul Abdullayev
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2011
ISBN: 978-9943-393-85-1

Ўзбекистон Миллий телерадиоканали орқали эфирга бериладиган “Заковат” интеллектуал кўрсатуви саволлари асосида нашрга тайёрланган “Дақиқа қадри 3” китоби ҳам “Заковат” туркуми остида чоп этилган аввалги китоблар каби 1001 савол ва уларнинг 1001 жавобидан иборат. Шунингдек, китобда нафақат кўрсатув мухлислари томонидан йўлланган савол-жавоблар, балки бошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг шахсан ўзи тузган ажойиб жумбоқлар ва уларнинг ечимлари ҳам жамланган. Ушбу китоб мамлакатимиздаги турли соҳа ва қатлам вакилларининг интеллектуал салоҳиятини оширишда, айниқса, ёшларнинг етук ақл-идрок эгаси бўлиб етишишларида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз. Ватанимизнинг турли сарҳадларида истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг мактублари ва бошқа манбалар асосида тўплам ҳолига келтирилган ушбу қўлланма барчага манзур бўлади, деган умиддамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book