Дақиқа қадри. 1-китоб

avg - /5
Authors: Abdurasul Abdullayev
Publisher: “DAVR PRESS” NMU
Year: 2008
ISBN: 978-9943-312-91-3

Инсон ақли ва тафаккури жамики муаммоларни ечишга қодир. Бизнинг бутун қадр-қимматимиз, куч­-қудратимиз — билимдонликдадир. Айнан шу фикрларимиз бизни камолотга элтувчи йўл бўлиши лозим. «Заковат» интеллектуал ўйинининг асл мақсади ҳам шу. Қисқа вақт ичида ўз телетомошабинларининг диққат-эътиборини қозонган ушбу кўрсатув — бугун ҳар бир ўзбек хонадонининг азиз меҳмони. Телебошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг муаллифлиги остида нашр қилинган “ДАҚИҚА ҚАДРИ” номли ушбу китоб 1001 савол ва унинг 1001 жавобидан иборат. Шунингдек, китобда «Заковат» интеллектуал ўйини ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган. Китоб барча таълим муассасаларида «Заковат» ўйинларини ташкил этишда, ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини оширишида муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Юртдошларимизнинг қизиқарли мактублари, ижод намуналари, савол ва жавобларидан иборат ушбу китоб барчангизга манзур бўлади, деган умиддамиз. Китоб кенг оммага мўлжалланган.

You rated this book