Фақат сен йиғлама (1-китоб)

avg 3.65 /5
Authors: Shahodat Ulug‘
Year: 2015
ISBN:

Моҳиятига кўра тарихий-эпик асар саналган “Жайҳун эпкинлари” замонавий Ўзбек адабиёти бағрида яратилган, шунингдек, аёл адиба қаламига мансуб кам сонли ва ёрқин асарлар сирасига киради. Қуръоний тимсоллар билан зийнатланиб, назмий эҳтирослар билан тўйинтирилган услубда битилган ушбу китоб ўқувчини юртимизнинг улуғвор ва айни пайтда ғуссаларга тўла ўтмиши томон етаклайди. Бу ўтмишнинг салмоқли саҳифаси ўлароқ Тарихга битилган Хоразмшоҳлар салтанатининг – Помиру Тиёншонгача, Форс кўрфазидан Фирот ва Дажла соҳиллари қадар ўз таъсирини ёйган бу давру даврон салтанатнинг юксалиш ва инқирозидан ҳамда сўнгги ҳукмдор Жалолиддин Мангубердининг Чингизий мўғул истилочиларига қарши беомон курашидан, унинг бутун шаънли ҳаёти ҳолотларидан ҳикоялар сўзлайди. Шаҳодат Улуғнинг икки китобдан иборат ушбу асари Open Eurasia and Central Asia Book Forum & Literature Festival халқаро Лондон адабий танлови ғолибларидан биридир.

You rated this book