
Танланган шеърлар. 2-китоб
avg 5 /5
Authors: Anvar Obidjon
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2014
ISBN: 978-9943-26-007-8
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган асарларни ўта дидли китобхонлар ҳам доим алоҳида муштоқлик билан кутишади. Бу китобга муаллифнинг кейинги йилларда ёзган шеърларидан энг жозибалилари танлаб олинди. Янги шеърларда ҳам шоир услубига хос бўлган лазиздан лазиз ишқий кечинмалар, сирли ҳикматлар, ўткир қочиримлар, нафис мутойибалар яққол бўртиб туради. Тўпламнинг иккинчи қисмидан шоир турмуш қийинчиликларига тўла йигитлик чоғи қишлоқда битган, умуминсоний дардларга, алангали севги эҳтиросларига йўғрилган нисбатан кўҳнароқ шеърлар жой олган бўлса-да, уларнинг қарийб барчаси китоб ҳолида биринчи марта нашр этилмоқда.
You rated this book