Шарқ ҳикоят ва ривоятлари

avg - /5
Authors:
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2013
ISBN: 978-9943-00-467-2

Шарқ халқлари қадим ул-айёмдан мақол-маталлар, теран маъноли ҳикматли сўзлар, ибратли ҳикоят ва ривоятларга мойилликлари билан ажралиб турадилар. Шунинг учун ҳам Шарқда дидактик адабиёт ривожланган. Кенг ўқувчилар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўпламга Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар, халқ қаҳрамонлари ҳаёти билан боғлиқ энг машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф ҳақиқатидан баҳс этувчи энг ибратли ҳикоят ва ривоятлар жамланган. Ҳар бири ибрат кўзгуси ва ҳикмат хазинаси бўлган, халқ донишмандлигини ўзида мужассам этган, забардаст олим ва адибларимиз тафаккури ва ҳаётий кузатишларининг маҳсули ҳисобланган ва асрлар давомида тилдан-тилга ўтиб сайқал топган бу ҳикоят ва ривоятлар, нақл ва пандномалар ҳикматга ташна халқимизга муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.

You rated this book