«Хамса» ҳайратлари. Биринчи ҳайрат – «Ҳай­рат ул-аброр»

avg - /5
Authors: Sirojiddin Sayyid
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2016
ISBN: 978-9943-26-442-7

Ҳазрат Алишер Навоийнинг бетакрор ва бетимсол ижодини ўрганиш асло тугамайди. Навоий осмон десак – осмонийдир, агар ўзимизни Жайҳун деб ҳисобласак, буюк уммон Навоийдир. Навоий бизга ҳамиша, ҳар дам, ҳар лаҳза зарурдир. Навоийнинг Ватан сингари қиёси йўқ, Навоий Ватан мисоли бизга ҳар кун керак бўлгусидир. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг «Хамса ҳайратлари» китобининг илк «Биринчи ҳайрат – «Ҳайрат ул-аброр» фасли улуғ бобомиз ижодини ўрганиш, бугун­ги замон ўқувчисига яқиндан таништириш йўлидаги уринишнинг, бу муҳташам шеъриятга меҳр ва ихлоснинг янгича бир йўсинда кўриниши билан ҳам зукко ўқувчини бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Ёш китобхонларга ҳам Навоий бобо шеъриятини билиш ва ўрганишлари учун шоиримизнинг мазкур назмий тажрибалари фойдадан холи бўлмайди деб ўйлаймиз.

You rated this book