Тўла асарлар тўплами. 1-жилд. Баҳор таровати

avg - /5
Authors: Erkin Vohidov
Publisher: “Sharq” NMAK Bosh tahririyati
Year: 2015
ISBN: 978-9943-26-164-8

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Тўла асарлар тўплами” саккиз китобдан таркиб топади. Шундан тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи ижод намуналаридан иборат: “Баҳор таровати”, “Ёз ҳарорати”, “Куз саховати”, “Қиш ҳаловати” деб номланди. Улар, асосан, шеърлар, достонлар, драма ва баъзи таржималардан тузилди. “Қалб садоқати”, “Эрк саодати” деб аталган икки жилд мақолалар, баҳслар, адабий ўйлар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар ва “Дил тубига чўккан лаҳзалар” китобидан ўрин олган ҳикматли ёдномалардан иборат. Ўзбек таржима санъатида ўзига хос мактаб соҳиби бўлган устоз шоирнинг яхлит таржималари икки жилддан иборат бўлиши кўзда тутилмоқда: 7-жилд улуғ олмон адиби Йоҳан Вольфганг Гётенинг машҳур “Фауст” асари, 8-жилд эса улуғ француз адиби Виктор Гюго, беназир рус шоирлари Александр Блок, Сергей Есенин, Михаил Светлов асарлари таржимасидан тузилди. Ҳамиша халқ, Ватан, миллат дарди билан елкадош ҳол­да огоҳ дил билан яшаган сермаҳсул шоиримизнинг “Асарлар”и яна бир карра азиз ўқувчиларнинг қалбидан ва китоб жавонидан муносиб ўрин олади, деб ишонамиз.

You rated this book