Тарих атамалари луғати

avg - /5
Authors: Abdulla Sharopov , Mas’udxon Ismoilov
Publisher: Akademnashr
Year: 2013
ISBN: 978-9943-4097-5-0

Юртимизда сўнгги йигирма йилдан зиёдроқ вақт давомида рўй берган тарихий ўзгаришлар ўзбек тилининг сўз қатламида ҳам акс этди, яъни тилимиз янги сўзлар, атамалар билан бойиди, ривожланди. Хусусан, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳамда мустақилликка эришишимиз замонавий луғатлар, энциклопедиялар яратиш эҳтиёжини юзага келтирди. Ўтган вақт давомида бу йўналишда талай ишлар амалга оширилган бўлса-да, ҳамон айрим жабҳаларда маълум етишмовчилик, бўшлиқ мавжуд бўлиб, хусусан, айрим фанлардан атама луғатлари умуман яратилмаган. Ана шу эҳтиёжни англаган ҳолда «Akademnashr» нашриёти қўлингиздаги ушбу луғатни эътиборингизга ҳавола этмоқда.

You rated this book