Этакдаги кулба

avg - /5
Authors: Nurulloh Muhammad Raufxon
Publisher: Akademnashr
Year: 2014
ISBN: 978-9943-4299-8-7

«Ҳар бир кишининг ўзлиги бор, ўша киши мансуб бўлган миллатнинг ўзлиги бор. Киши ўзлиги фитрат билан эътиқод қўшилмасидан шаклланса, миллат ўзлиги бир тил, бир руҳ, бир эътиқоддаги кишиларнинг маънавий оламлари йиғиндисидан шаклланади. Демак, бу ерда бирламчи ҳодиса ҳар бир Одам боласининг ўзлигидир. Бу маънода «ўзликка қайтиш» дегани – киши ўзининг кимлигини билиши, ўзини таниб олишидир. Яъни мен кимман – ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган, қийматсиз, тасодифий бир нарсаманми ёки яратилишимдан кўзланган олий мақсадлар туфайли юксак даражада қиймат берилган бир олий яралмишманми?! Ҳаёт нима – бугун бор, эртага йўқ бўладиган қийматсиз, мазмунсиз бир вақт тушунчасими ёки эртага ҳам давом этадиган абадий ҳаётнинг бошланўич палласими?! Ўлим нима – тасодифий келишнинг муқаррар якуни бўлмиш абадий йўқликми ёки вақтинчалик ҳаётдан абадий борликка, абадий ҳаётга ўтиш ҳолатими?! Ёзувчи ижодда шу ўзак билимга асосланса, адабиёт ҳаётни шу нуқтаи назардан ёритса, замонлар ўтса ҳам мавзуи эскирмайди, ўқиган одамни ҳаяжонга солаверади...» Ушбу китобга адибнинг сара асарлари тўпланди.

You rated this book