Энг қизиқ латифалар

avg - /5
Authors:
Publisher: Akademnashr
Year: 2015
ISBN: 978-9943-4404-8-7

Латифани, кулгу ва ҳангомани ҳамма яхши кўради. Умрида латифа эшитмаган ёки латифа айтмаган одам бўлмаса керак. Латифа ишқибозлари ўзаро гурунглашганда бежиз: «Янгисидан борми?» – дейишмайди. Латифалар, ҳангомалар табиий равишда туғилади ёки тўқилади, сўнг оғиздан оғизга ўтиб оммалашади. Латифаларда давр руҳи, одамларнинг феъл-атвори яққол очилади. Одамларнинг кулгига муносабатига, ниманинг устидан ва қандай кулаётганига қараб унинг кимлигини, характерини билиш мумкин. Айни чоғда, латифалар халқнинг маданияти, менталитети ҳақида ёрқин тасаввур беради. Ушбу китобда жамланган сара, кулгили латифалар, турфа ҳангомалар китобхонга завқ-шавқ улашади ва манзур бўлади деган умиддамиз.

You rated this book