
Абдулла Қодирий ва герменевтик тафаккур
avg - /5
Authors: Bahodir Karim
Publisher: Akademnashr
Year: 2014
ISBN: 978-9943-4295-5-0
Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган ушбу китобда сал кам бир асрлик энг муҳим манбаларга, адибнинг бадиий асарларига жаҳон адабиётшунослигида мавжуд мезонлар, хусусан, герменевтика – талқин назарияси нуқтаи назари билан ёндашилади. Зотан, қодирийшуносликка оид барча адабий-илмий манбалар табиатига кўра қайсидир маънода герменевтик тафаккур мевалари ҳисобланади. Китоб ХХ асрдаги қодирийшунослик тарихи, айни чоғда, мустақиллик даври адабиётшунослигининг илмий манзарасини намоён қилади. Муаллиф хориждаги айрим олимларнинг Абдулла Қодирийга оид илмий асарларини ўрганиб, улар хусусида ҳам фикрлар билдиради. Китоб филолог-мутахассислар, адабиёт муаллимлари, шунингдек, Абдулла Қодирий ижоди ўргатиладиган барча ўқув даргоҳларининг талаба ва ўқувчиларига мўлжалланган.