Мангу изтироб (роман)

avg - /5
Authors: Villi Korsari
Publisher: Akademnashr
Year: 2015
ISBN: 978-9943-4403-4-0

Таниқли нидерланд адиби Вилли Корсарининг 1963 йили илк бор нашр этилган «Мангу изтироб» (аслиятда «Чуқур қайғу билан маълум қиламизки...») номли унча катта бўлмаган ушбу асари гарчи кўп­лаб тилларда «детектив роман» сериясида нашр этиб келинаётган бўлса-да, мазмунига кўра том маънодаги детектив эмас. Аслида, уни «сирли роман» ёки «роман-жумбоқ» кўринишидаги психологик асарлар туркумига киритиш мақсадга мувофиқдир. Мазмунига кўра кўпроқ инсон қалбидаги меҳр-муҳаббат, соғинч ва армон каби туйғулар тадқиқи, оила деган муқаддас қўрғондаги маънавий бурч, масъулият, ота-оналар ҳамда фарзандлар ўртасидаги чигал муносабатлар таҳлилига бағишланган ва ўзбек тилида илк бор эълон қилинаётган ушбу роман сиз азиз китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.

3750 so'm
You rated this book