Наводир ун-ниҳоя

avg 4 /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

«Наводир ун-ниҳоя» девонига жамланган ғазаллар кейинчалик Навоий томонидан тузилган тўрт девондан иборат «Хазойин ул-маоний»га киритилган бўлиб, тақсимоти қуйидагича:
«Ғаройиб ус-сиғар»га—64 ғазал.
«Наводир уш-шабоб»га—331 ғазал.
«Бадойи’ ул-васат»га—213 ғазал.
«Фавойид ул-кибар»га —196 ғазал.
«Наводир ун-ниҳоя» девонидаги ғазаллар кейинчалик «Хазойин ул-маоний»га киритилганда кўпинча шоир уларни таҳрир қилган, баъзиларига ўзгартишлар киритган. Гоҳо матлаидан бошқа барча байтлар ўзгариб кетган ғазаллар ҳам учрайди. «Хазойин ул-маоний»га кирмай қолган, фақат «Наводир ун-ниҳоя» девонида мавжуд беш ғазал аниқланди ва улар ушбу нашрда ўз ўрнида келтирилди.
Алишер Навоийнинг «Наводир ун-ниҳоя» девонига кирган ғазаллар чуқур ижтимоий мазмуни, илғор инсорпарварлик ғоялари, ўз даври ҳаёт воқеаларига зийраклик билан муносабат билдириши жиҳатидан катта аҳамиятга молик. Бу шеърларда Навоийнинг фалсафий-ижтимоий, маърифий, тарбиявий қарашлари ўзининг юксак бадиий инъикосини топган. Улар шунинг учун ҳам боқий умр топганлар.

You rated this book