Муножот

avg - /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

«Муножот» мундарижасидан маълум бўладики, у «Куллиёт» сўзбошиси эмас, ҳаёти сўнгида ўз асарларидаги ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва дунёвий муддаолар, шахсиятидаги давр талаблари, мафкурасига муносабат ҳақида кўп фикр юритган шоирнинг ботиний ҳаяжонлари, армон-ўкинчлари бирлашиб, Оллоҳ наздида тавбалар қилиш эҳтиёжини яратган. «Муножот» ана шундай илтижолар мажмуъидан иборат. Унда мазмун билан шакл узвий боғлиқ. «Муножот» тили – теран тафаккур тили, ҳис-туйғуларга тўла руҳий ҳолат тили. Моҳиятан эса, бу асар келажак авлодларга қаратилгандек. Инсон ўзлиги, маънавий камолот, иймон устуворлиги, эзгуликлар сари интилишга даъват этувчи асар бўлиб, унда бу йўлда тўсиқ бўлувчи жамъики иллатларга қарши туришни ҳам англатади.

You rated this book