Муҳокамат ул-луғатайн

avg 5 /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

«Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни, унинг грамматик мукаммаллиги, сўзларга бойлиги форсий тил қоидалари ва ҳодисаларига қиёсланган ҳолда чуқур ва аниқ мисоллар орқали таҳлил этилган. Алишер Навоий ўзининг бу тилни, унинг жамият тараққиётидаги ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифатида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа тиллардан камлик жойи йўқлигини, аксинча, уларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ватанпарвар олим сифатида эҳтирос билан кўрсатиб, исботлаб берган. Унинг муқояса учун келтирган 100 та туркий феълининг аксари ўзбек тилида ҳозиргача истеъмолда. Шу билан бирга «Муҳокамат ул-луғатайн»да ўзбек адабиёти тарихи, унинг бошқа адабиётлар, хусусан форсий адабиёт билан яқиндан боғланганлиги, Навоий ижодининг ривожланиш юллари, айрим асарларининг юзага келиши сабаблари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бор.

You rated this book