Лисон ут-тайр

avg 5 /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

«Лисон ут-тайр» — Алишер Навоийнинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 йил кейин — 1498—99 йилда яратилган. Бу асарини шоир «Фоний» тахаллуси билан ёзган. Чунки бу даврда унинг ҳаёти кексаликка юз ўгирган, аниқроғи, бу дунёсидан кўпроқ у дунёсини уйлай бошлаган эди. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани — Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз таъбири билан айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий мў‘жизаси эди. «Лисон ут-тайр» арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир. Алишер Навоийнинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари орқали Алишер Навоий ўзининг тасаввуф таълимоти билан боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг улуғворлигини мажозий услуб билан, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини топган. Бу билан Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган.

You rated this book